UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  0 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   4 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  9 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  24 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  6 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4

Ганчаренко Ўруновнинг "Урал"дан ҳайдалиши ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди Янгиликлар

Ганчаренко Ўруновнинг "Урал"дан ҳайдалиши ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди

Екатеринбургнинг “Урал” жамоаси бош мураббийи Виктор Ганчаренко ўтган йилнинг октябрь ойида Остон Ўрунов билан шартнома бекор қилингани сабаблари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

"Матч ТВ" манбасининг хабар беришича, бундай қарорга Ўрунов ва Ганчаренко ўртасидаги можаро сабаб бўлган. Инсайдер Иван Карповнинг таъкидлашича, можаро октябрь ойи бошида екатеринбургликларнинг "Химки"га қарши ўйини олдидан содир бўлган, "РБ Спорт" эса "Сочи"га қарши Россия кубоги доирасидаги баҳсда Ўруновнинг захирадан майдонга тушишдан бош тортгани ҳақида хабар берганди.

"Остон жазавага тушиб қолди. Меҳмонда "Сочи"га қарши ўйин ўтказишимиз лозим эди. Ўрунов кийиниш хонасида чигалёзди машқларини бажараётганди, қолганлар ҳам бўлажак ўйинга тайёр эди. Тўсатдан - у тутақиб кетиб, кийиниш хонаси бўйлаб югуришни бошлади. Мен нима содир бўлганини англолмасдан ўйланиб қолдим. У эса сўкинганча тинимсиз югураверди, сўнгра бирдан қаршимга келиб: “Мен учрашув қайдномасида йўқ эканман! Дўстларим бу ҳақда хабар юборишди. Мана, қаранг! Нега мени бу ерга олиб келдингиз? Мен унга айтдим: "Эшит, сени эсинг жойидами ёки йўқми? Кийиниш хонасидагиларнинг барчаси қайдномага киритилган. Сен кимга ишонасан? Менгами ёки мана буни сенга юборган дўстинггами?" Остон ҳақиқатан ҳам қайдномада бор эди, лекин захирада қолдирилганди, дўсти эса унга қандайдир тушунарсиз хабар юборганди. Аммо бундай ҳиссиётлардан сўнг у ортиқ ўйинга тайёр эмаслигини англадим", - деди Ганчаренко.

- Кейин нима бўлди?

- Аввало, Ўруновда жуда яхши фазилатлар борлигини айтишим жоиз. У тезкор, шиддатли ҳамда яхши зарба йўллай олиш хислатларига эга эди. Лекин у бу қобилиятни статистика билан тасдиқлай олиши керак, чунки унда ҳамма нарса етарли, лекин гол ва голли узатма йўқ эди. Мен унга бир неча бор баъзи нарсаларни тушунтиришга ҳаракат қилдим. У майдонда ҳаракат қилишни хоҳлайди, бироқ қандай қилиб гол уришни ва узатмалар беришини тушунмайди. Таркибда йўқлигидан жунбушга келдими, бизни ҳам, ўзини ҳам, жамоани ҳам қийнамаслик учун кетгани маъқул.

- Жамоа билан хайрлашиш ҳақидаги қарорни ўзингиз айтдингизми?

- Ҳа, "Сочи"га қарши ўйиннинг эртасига айтдим. Мен Григорий Викторович Ивановга Ўруновни қўйиб юбориш кераклигини айтдим. У эса менга: "Шуни маъқул кўрсангиз - қўйиб юборинг" деб айтди ва биз у билан хайрлашдик. Остон бунга нормал муносабат билдирди, ҳеч қанақа қичқириқ ва ғазабланиш ифодасини кўрсатмади. Унга вазиятни тушунтирдим: “Сен ўйнашинг керак, лекин мен бунга кафолат беролмайман”.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика