UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  8 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  4 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  17 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

"Ғаллаорол" футболчиси: “Хориждан таклиф бор" Янгиликлар

"Ғаллаорол" футболчиси: “Хориждан таклиф бор"

Хабарингиз бор, биринчи лига ўйинлари якунига етди ва айни дамда таътилга чиқди.

Жиззах вилоятининг “Ғаллаорол” жамоаси ҳам биринчи лига баҳсларида муносиб иштирок этди. Бугун “Ғаллаорол” футбол клуби вакили ихтидорли Элбек Имомназаров билан суҳбат қилишга қарор қилдик.

- Элбек, футболга кириб келишингиз қандай  бўлган ва биринчи мураббийингиз ким бўлган?
- Аслида футболга кириб келишимга онам сабабчи бўлганлар. Ёшлалигимдан маҳаллада ўртоқларим билан футбол ўйнаб юрардим ва миллонлар ўйинига бефарқ эмас эканлигимни онам сездилар. Кўп ўтмай онам мени футбол мактабига олиб бордилар ва у ерда Дилшод Ҳасанов қўл остида футбол сир асрорларини  ўргандим. Ҳозирги кунда нафақат катта футбол балки футзал баҳсларида ҳам иштирок этаман.

- Бу йил сиз “Ғаллорол” жамоаси сафида тўп тепдингиз. Мавсум сиз учун қандай ўтди ва ўз ўйинингиздан қониқдингизми?
- Бу йилги мавсум ҳар домгидан ҳам қизғин руҳда ўтди. Юқори ўриндаги жамоалар чемпионлик учун курашдилар. Охирги ўриндаги жамоалар эса жон сақлаб қолиш учун интилдилар. Кўп учрашувлар кескин руҳда ўтди. Биринчи лига жамоаси сафида ўйнаш онсон эмас. Ўйин давомида кескин курашлар кўп бўлади ва натижа ҳар доим ҳам биз хохлагандек бўлмайди. Ўз ўйинимдан қониқдимми?Хато камчиликлар ҳаммада бўлади. Оз мунча қониқиш ҳис қилдим. Энг асосийси ҳар доим ўйин амалиётига эга бўлдим.

- Элбек,жамоанингизни қониқарсиз натижалар ҳам кузатилди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?
- Биринчи даврадаги қониқарсиз натижалардан сўнг клуб  раҳбарлари жамоани тубдан янгилади. Эски жамоадошларимдан 3-4 нафар бўлиб қолдик. Чемпионатни асосан ёшлар билан тугатдик. Кўникиб кетишимизга ҳам вақт озлик қилди.

- Ўзбекистон Футбол Федерациясининг олий лигада 12 жамоа қолишига  ва биринчи лигада 24 ёшгача  бўлган футболчилар иштирок этшига қандай муносабат  билдирасиз.
- Менимча, малакали футбол мутахассислари ўрганиб чиқиб ва бир қарорга келишган. 12 жамоа қолиши эса жуда тўғри қарор. Элитадаги ўйин ва рақобат кучаяди ва чемпионат савияси янада ошади деб ўйлайман. Биринчи лигада фақат 24 ёшгача бўлган футболчилар ўйнаши бу яхши аммо, бу алоҳида чемпионат эмас ёшлар лигасига ухшаб қолади. 24 ёшгача бўлган футболчилар ўз жамоасини олий лигага олиб чиқиши керак. Бу вазифани уддалаш жуда қийин.  Бунинг учун уларга тажрибали футболчилар  керак бўлади.

- Келажакдаги режаларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Айни пайтда бизда мавсум якунланганлиги боис бу ҳақида жиддий ўйлаб кўрганим йўқ. Шундай бўлса-да, бир иккита таклифларим бор. Ҳозирда Сибирь клубларидан таклифларим бор. Ўйлаб кўриб бир қарорга келаман.

- Мазмунли суҳбатингиз  учун ташаккур билдираман.
- Сизга ҳам раҳмат. Шу ўринда барча жиззахлик футбол мухлисларига, мавсум давомида “Ғаллаорол” жамоасининг ўйинларига келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

Дилдора Холбоева
Жиззах шаҳридан махсус

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика