“Галатасарой” 96-дақиқада пеналтидан гол уриб, ғалабани илиб кетди

Aslanov Jasurbek
7 мар 2017, 01:55
Туркия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган марказий учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда “Антальяспор” клуби ўз майдонида мавсумни бироз омадсиз ўтказаётган “Галатасарой” жамоасини қабул қилди. “Анталья Арена”да бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

Эътиборлиси, ғалаба тўпи ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган олтинчи дақиқада пеналтидан киритилди. Эрен Дердийок белгиланган 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди.


Бу билан “Галатасарой” 3та ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига чек қўйилди. Жамоа бугунги ғалабадан сўнг 43 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. “Антальяспор” 35 очко билан олтинчи поғонадан жой олган. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›