"Галатасарой" Йилмазни "Челси"га сотишга қарши эмас

Narzulla Saydullayev
11 окт 2013, 14:47
"Галатасарой" раҳбарияти ҳужумчи Бурак Йилмазани "Челси"га ўтишига қарши эмас.
– Агар у "Челси"га ўтмоқчи бўлса ва Лондон клуби унга қизиқса буни ёмон томони йўқ? Аммо биз "Челси"дан расмий таклиф олганимиз йўқ. Ёзда уни "Лацио" сотиб олмоқчи бўлганди, аммо Рим клуби билан трансфер нархи борасида келиша олмадик, – дейди клуб президенти Унал Айсал "Talk Sport" нашрига.

Бу мавсумда Йилмаз 7та ўйинда майдонга тушиб иккита гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net