Гайтан “Бенфика” билан шартномани узайтиради

“Бенфика” ярим ҳимоячиси Николас Гайтан клуби билан янги шартнома имзолашга яқин турибди.

Томонлар шартномани февраль ойининг охиригача имзолашлари кутилмоқда. Гайтаннинг агенти Хосе Ирибаррен яқин кунларда музокара олиб бориш учун Лиссабонга келади.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг амалдаги шартномаси 2016-йилгача мўлжалланган.


Манба: sports.ru