Гаджи Гаджиев: «Доғистонга келадиган исталган жамоанинг хавфсизлигини таъминлай оламиз»

Narzulla Saydullayev
21 фев 2014, 09:03
«Анжи» бош мураббийи Гаджи Гаджиев Европа лигаси ўйинларини ҳам Доғистонда ўтказиш мумкинлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси 1/16 финали доирасидаги «Генк»ка қарши ўйин (0:0) Раменскда бўлиб ўтган.

«Доғистонга келадиган исталган жамоанинг хавфсизлигини таъминлай оламиз. У ерда кўплаб ўйинлар ўтказганмиз, ҳозиргача ҳеч қандай ёмон ҳолат бўлмади.

Махачқалъада майдон жуда сифатли. Ўз уйимизда ўйнасак жуда яхши бўларди», – дейди Гаджиев.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru