Габриэл Жезус: "Пенальтини менга беришмаганидан норозиман"

Aslanov Jasurbek
9 окт 2018
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэл Жезус "Ливерпуль"га қарши АПЛнинг 8-тур учрашувидаги (0:0) пенальтини ярим ҳимоячи Рияд Марез тепганидан норози.

Марез 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола бразилияликдан кечирим сўради.

"Пенальтини менга беришмаганидан норозиман. Рияд каби машғулотларда пенальти ижро этишни машқ қилгандим. 11 метрлик зарбани мен амалга оширмоқчи эдим, гол уришимга ишонардим.

Энг асосийси - мағлубиятга учрамадик. Ўйиндан кейин Гвардиола мен билан суҳбатлашди. Бу футбол, баъзида шундай бўлиб туради. Агар мураббий яна Риядни танласа, уни қўллаб-қувватлайман" - дейди Жезус.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FourFourTwo