UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  0 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  7 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  2 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  12 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  2 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  13 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  1 17:40Гонсало Гарсия Ван Нистелройнинг натижасини такрорлади  2

Габор Кирали - ЕВРО-2016га борадиган энг қари футболчи Янгиликлар

Габор Кирали - ЕВРО-2016га борадиган энг қари футболчи

9 кундан сўнг Францияда Европа чемпионати старт олади.

Мусобақада қатнашувчи барча жамоалар якуний рўйхатларини эълон қилишди. Рўйхатдан ўрин олган энг ёш футболчи англиялик Маркус Рэшфорд экани ҳақида хабар бердик.

Францияга борадиган футболчилар орасида энг қариси бу венгриялик дарвозабон Габор Кирали ҳисобланади. 1976 йил 1 апрель куни туғилган посбон 40 ёшида қитъа чемпионатида иштирок этади.

Кирали билан бир йилда туғилган Шэй Гивен ҳам Францияга боради. Гивен венгриялик дарвозабондан 19 кунлик кичик.

Маълумот учун, Европа чемпионатларида майдонга тушиш бўйича рекордчи Лотар Маттеус ҳисобланади. Германиялик футболчи 39 ёш 91 кунлигида қитъа чемпионатида майдонга тушган. Демак, Гивен ва Кирали Европа чемпионатларида майдонга тушган энг қари футболчига айланишлари мумкин.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика