Футзалчиларимиз Венесуэлага қарши баҳслар олдидан ўқув-машғулотларни бошлайди
12 июн 2021 17:40
Янгиликлар
Футзалчиларимиз Венесуэлага қарши баҳслар олдидан ўқув-машғулотларни бошлайди
Мазкур мундиалга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида футзалчиларимиз жаҳоннинг етакчи футзал терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этиб келмоқда.
Хусусан, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 25-28 июнь кунлари 2021 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси ва Жанубий Американинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланган Венесуэла билан куч синашади.
«Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган ушбу баҳсларга ҳозирлик кўриш учун футзал терма жамоамиз 14 июнь куни ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.
Мураббийлар штаби Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувлари учун 20 нафар футзалчини жалб этди.
Дарвозабонлар: Аббос Элмуродов, Равшан Элибоев, Рустам Умаров.
Ўйинчилар: Хушнур Эркинов, Машраб Адилов, Анасхон Раҳматов, Авазбек Абдувалиев, Илҳом Ҳамроев, Дилшод Раҳматов, Шахзоджон Садиев, Абдулла Солиҳов, Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев, Суннат Жўраев, Элбек Тўлқинов, Дилмурод Шавкатов, Давлат Ибрагимов, Акбар Усмонов, Музаффар Аҳаджонов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар