Футзалчиларимиз Беларусга жўнаб кетишди
02 фев 2023 08:05
Янгиликлар
Футзалчиларимиз Беларусга жўнаб кетишди
Бугун терма жамоамиз вакиллари ушбу ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш учун Беларусга йўл олишди. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоа Баҳодир Аҳмедов бошчилигида 27 январь куни Тошкентда йиғин бошлаганди. Мазкур йиғиннинг иккинчи қисми Беларусда давом этади.
championat.asia сайтига маълум бўлишича, Баҳодир Аҳмедов Беларусдаги ўқув-машғулот йиғинларига қуйидаги таркибни жалб этган:
Футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ: Аббос Элмуродов (БМБ), Аббосбек Ўлмасбеков (АГМК), Машраб Одилов (БМБ), Илҳом Ҳамроев ("Жиззах-Кентекс"), Ҳусниддин Нишонов (БМБ), Дилшод Раҳматов ("Жиззах-Кентекс"), Даврон Чориев (БМБ), Акбар Усмонов (БМБ), Шаҳрам Фахриддинов ("Жиззах-Кентекс"), Элбек Тўлқинов ("Жиззах-Кентекс"), Суннат Жўраев ("Жиззах-Кентекс"), Тимур Салимов ("Динамо"), Беҳруз Самиев ("Оил Стар"), Музаффар Аҳаджонов (БМБ), Абдулла Солиҳов (АГМК), Самариддин Беркинов ("Динамо").

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар