Футзал. Янги мавсумга қуръа ташланди. 1-турда иккита дерби гувоҳи бўламиз

Tolibjon Qosimov
20 авг 2022, 11:45
Хабарингиз бор, 30 август куни Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс билан юртимизда футзал мавсумига старт берилади.

4-9 сентябрь кунлари эса Олий лиганинг дастлабки тур беллашувлари бўлиб ўтади.

Футзал. 30 августда Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин ўтказилади

Бироз аввал ПФЛнинг ютубдаги расмий саҳифасида футзал бўйича янги мавсумга қуръа ташланди. Футзал ихлосмандлари илк турдаёқ иккита дерби гувоҳига айланадилар. Яъни, Тошкент вилояти жамоалари АГМК (Олмалиқ) ва "Металлург" (Бекобод) янги мавсумни ўзаро ўйин билан бошлашса, Тошкент шаҳрининг БМБ ва "Бунёдкор" клублари 1-турдан ўрин олган учинчи учрашувларини бир-бирларига қарши ўтказишади.

Футзал бўйича Олий лига 1-тур ўйинлари:

04.09.2022

"Пахтакор" - "Oil Star"

"Насаф" - "Максам-Чирчиқ"

"Локомотив" - "Нефтчи"

05.09.2022

"Oil Star" - "Насаф"

"Максам-Чирчиқ" - "Локомотив"

"Нефтчи" - "Пахтакор"

06.09.2022

"Локомотив" - "Oil Star"

"Пахтакор" - "Максам-Чирчиқ"

"Насаф" - "Нефтчи"

07.09.2022

"Жиззах-Кентекс" - "Бунёдкор"

АГМК - "Металлург"

БМБ - "Навбаҳор"

08.09.2022

АГМК - "Бунёдкор"

БМБ - "Металлург"

"Жиззах-Кентекс" - "Навбаҳор"

09.09.2022

БМБ - "Бунёдкор"

"Жиззах-Кентекс" - "Металлург"

АГМК - "Навбаҳор"


Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Олий лига янги мавсумининг 1-тури Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади. Чемпионатнинг амалдаги ғолиби "Жиззах-Кентекс" жамоаси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›