UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56"Реал" — "Сельта". Беллингем, Винисиус ва Мбаппе асосий таркибда  0 15:27Breaking! Александр Хомяков "Андижон"дан кетди  15 15:23Арда Турон "Шахтёр" бош мураббийи бўлишга яқин  0 14:56ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим  6 14:40ОКМК ва "Андижон" ўртасидаги даҳшатли баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 14:02Бразилия Анчелотти билан класико ўйинининг эртаси куни шартнома имзоламоқчи  3 13:33"Реал" Родригони сотиши мумкин, унга "Ман Сити" ва "Арсенал" қизиқмоқда  6 13:01Лукман Лондон грандига ўтадими?  3 12:38Каземиро МЮда Роналду даражасида пул ишлашни бошлаши мумкин  9 12:11МЮ клубда 47 йилдан бери ишлаётган ходимини ишдан бўшатмоқчи  4 11:42"Ювентус" жамоа хавбеки билан келишувга эришишга яқин  0 11:17Йосип Томашевич: "Ҳозирда энг катта муаммо – жисмоний ҳолат"  0 10:25МЛС. Месси гол урди ва 4 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади  11 10:20Рафиньянинг “Барселона“даги тақдири маълум  26 09:50"Бетис"да ажойиб ўйин кўрсатаётган Антони фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  0

Футзал ва соҳил футболи оммавийлигини янада оширишга бағишланган йиғилиш ўтказилди Янгиликлар

Футзал ва соҳил футболи оммавийлигини янада оширишга бағишланган йиғилиш ўтказилди

Теглар :  ПФЛ
ЎзПФЛ биносида Футзал масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда ЎзПФЛ мутасаддилари, ЎФА вакиллари, футзал бўйича мамлакат терма жамоаси бош мураббийи, миллий чемпионат олий ва биринчи лига жамоаларининг бош мураббийлари иштирок этди.

Йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Футзал бўйича Осиё чемпионати санасининг эҳтимолий чўзилишидан келиб чиқиб, тақвимнинг кейинги қисмини шунга мослаш масаласи муҳокама этилди. Шунингдек, келаси мавсум шу йилнинг сентябрь ойидан эътиборан старт олишига келишиб олинди.

ЎзПФЛ футзал чемпионатнинг навбатдаги тур ўйинлари санаси ва манзилини тез орада эълон қилади. Унга қадар эса клублар 4-24 январь оралиғида қишки трансфер ойнасидан фойдаланиб олиш имконига эга бўлади.

Мамлакатимизда футзални ривожлантириш биргина форматни ўзгартириш билан амалга ошиб қолмайди. Бунинг учун шу соҳа инфратузилмасини кучайтириш, клубларнинг моддий-техник базасини янада яхшилаш, маркетинг соҳасига профессионал нуқтаи-назар билан ёндошиш талаб этилади. ЎзПФЛ бу борада сезиларли қадамларни ташлади. Ортда қолган мавсумда чемпионатнинг бир қатор турлари Спорт-ТВ орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Бу билан футзал оммабоплиги ошишига ҳисса қўшилди. Футзал мусобақаларини ўтказиш ҳозирча Тошкент, Олмалиқ ва Жиззах билангина чекланиб қолиняпти. ЎзПФЛ бу рўйхатга босқичма-босқич Хоразм, Самарқанд, Қарши, Навоий, Фарғона ва Наманган ҳудудларини қўшиш ҳаракатида. Сабаби, футзал оммабоплигининг ошиши учун уни фақатгина маълум нуқтадагина ўйнаш кифоя қилмайди.

ЎзПФЛ, шунингдек, соҳил футболи спорт турини қайта тиклаш масаласида ҳам изланиш олиб боради. Ёзги трансфер ойнаси вақтида соҳил футболи мусобақаларини ўтказиш учун яхши имконият бор. Эндиликда мана шу имкониятлардан фойдаланиш устида ҳам иш олиб борилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика