Футзал. U-20 Осиё чемпионатида чорак финалчилар маълум
17 июн 2019 14:04
Янгиликлар
Футзал. U-20 Осиё чемпионатида чорак финалчилар маълум
Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтаётган футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатида гуруҳ ўйинлари якунига етди.
Шундай қилиб мусобақада иштирокини бошлаган 12та жамоадан тўрттаси турнир билан хайрлашди. Мусобақани тарк этган жамоалар: Гонконг, Қирғизистон, Тожикистон ва Хитой Тайпейи.
Ўтган йил бизни мусобақадан четда қолдирган Тожикистон ёшлар термаси ҳам гуруҳдан чиқа олмади. Гуруҳ ғолиблари: Эрон, Таиланд, Япония, Индонезия. Гуруҳдан 2-ўрин билан чиққан жамоалар: Афғонистон, Ливан, Ироқ, Вьетнам.
Чорак финал жуфтликлари:
Эрон - Ливан
Таиланд - Афғонистон
Япония - Ироқ
Индонезия - Вьетнам
Чорак финал баҳслари эртага, 18 июнь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар