Футзал. "Tashkent Cup-2014". Учинчи куннинг энг яхшилари

Tolibjon Qosimov
4 дек 2014, 12:01
Кеча "Ўзбекистон" спорт мажмуасида "Tashkent Cup-2014" халқаро турнирига якун ясалди.
Дастлаб Беларусь ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўзаро куч синашишди ва ушбу беллашувда қўшниларимиз 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди, иккинчи баҳсда эса Ўзбекистон ва Озарбайжон терма жмоалари кураш олиб боришди. Голларга бой бўлган учрашувда вакилларимиз 3:6 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Ҳар иккала учрашувдан сўнг ўйиннинг энг яхши футзалчилари аниқланди ва уларга "Luxury Energy Drink f-88" ичимликлари топширилди.

Беларусь - Қозоғистон (3:4) учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб турнир ғолиблари дарвозабони Игита тан олинган бўлса, Ўзбекистон - Озарбайжон (3:6) ўйинида дубл қайд этган Виталий Борисов энг яхши бўлди.


Беларусь - Қозоғистон учрашувининг энг яхши ўйинчиси - Игита


Ўзбекистон - Озарбайжон учрашувининг энг яхши ўйинчиси - Виталий Борисов

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia