Футзал. "Tashkent Cup-2014" иштирокчилари 30 ноябрда етиб келишади

Tolibjon Qosimov
27 ноя 2014, 15:34
1-3 декабрь кунлари пойтахтимиз Тошкентда футзал бўйича "Tashkent Cup-2014" халқаро турнири бўлиб ўтиши ҳақида ёзиб келмоқдамиз.
Ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари, Қозоғистон, Озарбайжон ва Беларусь терма жамоалари ҳам қатнашишади.

Озарбайжон ҳамда Беларусь терма жамоалари 29 ноябрдан 30 ноябрга ўтар кечаси Тошкентга учиб келишади, Қозоғистон терма жамоаси делегацияси эса 30 ноябрь куни кундузги 10:30да пойтахтимизга етиб келади.

Меҳмон жамоалар "Ўзбекистон" меҳмонхонасига жойлашишади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia