Футзал: Шуҳрат Пўлатов World Futsal Supercup ўйинларини бошқариш учун таклиф олди

Narzulla Saydullayev
30 сен 2014, 16:59
Футзал бўйича Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шуҳрат Пўлатов 2-3 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри мезбонлик қиладиган World Futsal Supercup - Футзал бўйича клублар ўртасидаги жаҳон суперкубоги учрашувларини бошқариш учун таклиф этилди.
Маълумот ўрнида, мазкур мусобақада тўрт қитъанинг энг кучли жамалари - «Чонбури Блувэйв» (Осиё чемпиони), «Интелли Орландиа» (Жанубий Америка чемпиони), «Қайрат» (Европа чемпиони) ва «Динамо» (Қитаълараро Кубок соҳиби) клублар ўртасидаги энг нуфузли соврин учун баҳс олиб боришади.

Мусобақа қуръасига 2 октябрь куни ярим финал баҳслари ўтказилса, 3 октябрь куни ярим финал ғолиблари финал учрашувида майдонга тушадилар.

Жаҳон Суперкубоги-2014.
Ярим финал. 2 октябрь.

«Чонбури» (Таиланд) - «Қайрат» (Қозоғистон)
«Динамо» (Россия) - «Интелли Орландиа»(Бразилия)

Финал. 3 октябрь.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com