UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Футзал. Рустам Умаров: "Игитага қарши ўйнаш ёқимли" Янгиликлар

Футзал. Рустам Умаров: "Игитага қарши ўйнаш ёқимли"

Бугун "Ўзбекистон" спорт мажмуасида Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон миллий терма жамоалари ўзаро беллашадилар.
Ўзига хос дербидан олдин терма жамоамиз дарвозабони Рустам Умаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун жуда ҳам кучли босим остидаги принципиал ўйин бўлади. Ўтган йили Қозоғистонга бориб иккита ўйинда ҳам ютқазиб қайтгандик уларга, бу сафар биз уйда ўйнаймиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Лекин уларни мағлуб этиш жуда қийин бўлади.

Қозоғистон терма жамоасидаги икки нафар ўйинчи билан Жанаозеннинг "ОзенМунайГаз" клубида бирга тўп тепганман, лекин улар ҳозирча асосий таркибда тушишмади. Уларда рақобат жуда кучли.

Қозоғистон Европада ўйнайди ва даража ҳам шунга яраша кўтарилган. Осиё ва Европанинг фарқи бор барибир.

Қозоғистон терма жамоасидагиларнинг деярли ҳаммасини танийман. Айниқса, дарвозабон Игитани. У тажрибали ва кучли дарвозабон. Оёқ билан яхши ўйнайди ва ҳатто ҳужумга киришиб кетади, зарбаси ҳам жуда кучли.
Мен учун Игитага қарши ўйнаш ёқимли ва мен бу дуэлга тайёрман".


Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика