Футзал. Рустам Умаров: "Гуруҳимиздаги рақиблар кучсиз эмас"

Narzulla Saydullayev
4 дек 2015
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Умаров 2016 йилги Осиё чемпионатига ташланган қуръадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Қуръа натижасидан хабар топдим. Тошкентдаги Осиё чемпионати орқали 5та жамоа Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Барча жамоалар қитъа чемпионатига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Гуруҳимиздаги рақиблар кучсиз дея олмайман. Барчада имконият бор, сабаби ўртада мундиал йўлланмалари турибди.



Қирғизистон ва Ливан терма жамоаларини яхши биламан. Улар жуда хавфли ва жиддий рақиб ҳисобланишади. Жамоалар гуруҳда максимал очко олиш учун ҳаракат қилишлари турган гап. Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўйнамаганан. Лекин чемпионатда кучсиз жамоа бўлмайди, шу боис барча ўйинга бир хил тайёргарлик кўрамиз.

Дастлабки вазифамиз гуруҳда биринчи ўринни олиш. Ундан кейин навбатдаги босқичлар ҳақида ўйлаймиз", - дейди терма жамоамиз дарвозабони Рустам Умаров.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia