UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  8 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  0 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  2 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  7

Футзал. Қатар мураббийи Тиаго Лино Де Соуза: "Эрон, Ўзбекистон, Япония ва Таиланд фаворит" Янгиликлар

Футзал. Қатар мураббийи Тиаго Лино Де Соуза: "Эрон, Ўзбекистон, Япония ва Таиланд фаворит"

Футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этадиган Қатар терма жамоаси бош мураббийи Тиаго Лино Де Соуза билан суҳбат қурдик.

- Декабрь ойида Ўзбекистон футзал терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушдинглар. Ушбу терма жамоа ҳақида қандай фикр билдирасиз?
- Ўзбекистон терма жамоасида жуда яхши мураббий бор ва кучли футзалчилар бор. Улар жуда яхши тактикага эга, футзалчилари ҳам жисмонан жуда кучли. Айниқса стандарт вазиятлардан моҳирона фойдаланшади. Мен Пулписни жуда яхши биламан. У ушбу терма жамоаларда камида 4 ёки беш йилдан бери ишлаб келмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлиш учун асосий даъвогар деб ҳисоблайман.

- Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳ ҳақида қандай фикр билдирасиз?
- “А” гуруҳида Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари қолган икки терма жамоага қараганда кучли ҳисобланади. Менимча “А” гуруҳида Ўзбекистонга кучли бўлмаган жамоалар рақиблик қилади. Ўзимизнинг “D” гуруҳига келадиган бўлсак, Австралия терма жамоаси икки маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этган. Менимча Япония терма жамоасини барча яхши билади. Бизнинг гуруҳимизда жаҳон чемпионатида иштирок этган иккита терма жамоа бор.

- Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон терма жамоаси вьетнамлик футзалчиларга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқишди. Ушбу учрашувда (3:3) дуранг натижа қайд этилди. Менимча Вьетнам терма жамоасидан кўп нарса кутса бўлади. Ёки фикримга қўшилмайсизми?
- Балки шундай бўлгандир аммо “А” гуруҳида Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари яққол фаворит ҳисобланади.

- Ўзбекистон терма жамоаси ушбу турнирда ғалаба қозониши мумкинми?
- Фикримча Эрон, Ўзбекистон, Япония ва Таиланд терма жамоалари ушбу турнир фаворитлари ҳисобланишади. Шу тўртта терма жамоалардан бири бу йилги Осиё чемпионатида ғолиб бўлиш мумкин.
 
Сотволдиев Жаҳонгир суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика