UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  19 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  2 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  11 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  11 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  79

Футзал. Пулпис жамоасидан ғалаба, Эрондан 14:0 Янгиликлар

Футзал. Пулпис жамоасидан ғалаба, Эрондан 14:0

Хитой Тайпеи мамлакатида футзал бўйича Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Бугун иккита гуруҳда 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози Хосе Мария Мендез (Пулпис) бошчилигидаги Таиланд илк турда Иорданияни 5:1 ҳисобида таслим қилди. Ушбу гуруҳдан ўрин олган Қирғизистон - Ливан учрашувида дуранг қайд этилди - 2:2.

Осиёнинг амалдаги чемпиони Эрон эса Мьянма дарвозасига жавобсиз 14та гол урди. Ироқ ва Хитой ўртасидаги баҳсда араблар 4:2 ҳисобида зафар қучишди.

Эртага мусобақанинг 2-тур баҳслари старт олади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон билан ўйнайди.


"C" гуруҳи
Ироқ - Хитой 4:2
Голлар: 
Жабар 23, 28, Даҳел 39 пенальти, Ҳамид 40 - Гу Хаитао 6, Зао Лианг 11

Эрон - Мьянма 14:0
Голлар:
Ҳассанзода 1, 4, 8, 39, Жавид 1, 8, 22, 31, Тойиби 6, 8, 15, Алиғадр 7, Аҳмад Аббоси 35, Оладғобад 37.


"D" гуруҳи
Қирғизистон - Ливан 2:2
Голлар: 
Алимов 16, Иманбеков 34 - Эл Дин 21, 28

Таиланд - Иордания 5:1
Голлар
: Апиват 6, 18, Жирават 9 пенальти, Жетсада 32, Критсада 35 - Абу Шаиха 20


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика