UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  0 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  2 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  3 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  22 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  12

Футзал. Черногория тарихидаги энг катта мағлубиятлардан бирини Ўзбекистондан қабул қилиб олди Янгиликлар

Футзал. Черногория тарихидаги энг катта мағлубиятлардан бирини Ўзбекистондан қабул қилиб олди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хорватиядаги йиғин доирасида Черногория термасига қарши баҳс олиб борди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви. "Спортская Дворана" мажмуаси, Новиград

30 январь, 20:00

Черногория - Ўзбекистон 1:8

Голлар: Эфович Ариян (30) - Илҳомжон Ҳамроев (4, 21, 22), Даврон Чориев (9, 15), Сунатулла Жўраев (12), Ихтиёр Ропиев (23), Ҳусниддин Нишонов (33)

Черногория (биринчи бешлик): 5. Чорович Элдин (С), 11. Спасоевич Марко 12. Секулич Милун, 10. Чимбальевич Никола 16. Обрадович Алексадар

Захира: 1. Журкович Балса, 2. Миланович Дуро, 3. Эфович Ариян, 4. Маркович Лука, 6. Вукович Коста, 7. Балич Эрмин, 8. Видакович Никола, 9. Вулетич Лука, 14. Кандич Анлел

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 12. Равшан Элибоев, 2. Анасхон Раҳматов, 3. Машраб Одилов, 7. Дилшод Раҳматов, 11. Акбар Усмонов

Захира: 1. Рустам Умаров, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳомжон Ҳамроев, 5. Давлат Ибрагимов, 8. Ҳусниддин Нишонов, 9. Элбек Тўлқинов, 10. Даврон Чориев, 13. Абдулла Солиҳов, 14. Суннатулла Жўраев


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

40. Ўйин сўнггида қўполлиги сабаб Суннатулла Жўраев сариқ карточка олди.

38. Обрадович Алексадар қўпол ҳаракати учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

38. Баҳодир Аҳмедов жамоамиз учун тайм-аут олди.

37. Ўйин бироз сокинлашиб қолди, аммо вакилларимиз аниқ ва ишончли ҳаракат қилишмоқда.

Айни пайтдаги ҳисоб 1:8. Рақибимиз тарихидаги энг катта мағлубиятини айнан шундай ҳисоб билан Сербиядан қабул қилган (2009 йил).

33. ГОООООЛ!!! Ҳусниддин Нишонов узоқроқ масофадан чиройли гол урмоқда! 

30. ГОЛ! Черногорияликлар ҳам гол уришди. Узоқ масофадан берилган зарбадан сўнг тўп Элибоев дарвозасидан жой олди. Гол муаллифи Эфович Ариян.

27. Вакилларимиз томонидан иккинчи таймда ишлатилган иккинчи қўполлик гувоҳига айландик.

26. Акбар Усмонов кучли зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол қилмоқчи бўлди, аммо рақиб дарвозабони қийинчилик билан зарбани бартараф этди.

25. Ўзбекистон термаси бугунги ўйинда жуда эркин ҳаракатланмоқда ва рақибларига мастер-класс намойиш этишмоқда десак ошириб юбормаган бўламиз.

23. ГООООЛЛ! Вакилларимиз Черногория дарвозасига яна йўл топишди! Бу сафар Ропиев.

22. Ҳамроев яна битта гол урди. Ажойиб!

21. Илҳомжон Ҳамроевдан дубль!!! Футболчимиз шеригининг пасидан сўнг деярли бўш қолган дарвозани қийинчиликсиз ишғол қилди.

20. Ҳакам иккинчи таймга старт берувчи ҳуштакни чалди. 

2-БЎЛИМ


20. Биринчи тайм якунланди. "Оқ бўрилар" рақибга имконият қолдиришмаяпти!

18. Черногориялик футзалчи вакилимизга нисбатан фол ишлатди, бу борадаги статистика эса тенглашди - 4:4.

17. Фоллар статистикаси. 3:4. Ўзбекистонда кўпроқ

15. Бу сафар Даврон Чориев қарши ҳужум давомида узоқ масофани босиб ўтди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди! Дубль!

12. Сунатулла Жўраев жарима зарбасини голга айлантирди. Қойил!

10. Рақиблар тайм-аут олишди.

9. ГОООООЛЛ!!! Ажойиб голл! Жарима зарбасидан сўнг тўп Чориевга келиб тушди ва у рақиб дарвозасини қийинчиликсиз ишғол этишди. Комбинация ажойиб ижро этилди.

9. Ихтиёр Ропиевга қарши қўполлик! Хавфли жарима зарбасини амалга оширамиз.

7. Равшан Элибоевдан ажойиб сейв! Посбонимиз жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

6. Яна ўша Коста диққат марказида, у майдон марказида Акбар Усмоновни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.

6. Вукович Коста дарвозамизни нишонга олди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

4. ГОООЛЛ! Кутилганидек, вакилларимиз ҳисобни очишди. Гол муаллифи Илҳомжон Ҳамроев!

4. Ропиев қулай вазиятдан фойдалана олмади, рақибнинг жиддий хатосидан сўнг Ўзбекистон ҳисобни очиши мумкин эди.

2. Черногория ҳозирча тўпга кўпроқ эгалик қилишга урғу бермоқда, вакилларимиз эса фаол прессингда.

1. Ўйинга старт берилди!

- Ассалому алейкум қадрли дўстлар! Тез орада бошланадиган футзал бўйича ўртоқлик ўйини доирасидаги Ўзбекистон - Черногория баҳсини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика