UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  24 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)  5 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3

Футзал. Ўзбекистон термаси бугун гуруҳ етакчилиги учун Қирғизистон билан беллашади Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон термаси бугун гуруҳ етакчилиги учун Қирғизистон билан беллашади

Эроннинг Табриз шаҳрида бугун, 17 октябрь куни Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги, 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан 15:30 да гуруҳ етакчилари Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари бир-бирига қарши рўбаро келади. Ушбу ўйинда ғалаба қозонган жамоа гуруҳ етакчисига айланади. Агар дуранг қайд этилса, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари яхшироқ тўплар нисбати эвазига гуруҳни 1-ўрин билан тугатади. Сўнгги тур олдидан турнир жадвали қуйидаги кўринишни олган.


Ўзбекистон термаси бугунги ўйинни кўк формаларда ўтказади. Рақиб Қирғизистон эса оқ либосларда майдонга тушади.


Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари кеча, 16 октябрь куни мос равишда Туркманистон (4:2) ва Непални (5:0) мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал ОЧ йўлланмасига эга бўлди.

“А” гуруҳи 3-турининг ҳеч қандай аҳамиятига эга бўлмаган ўйинда Непал ва Туркманистон ўзаро куч синашади.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси “B” гуруҳида ҳам ОЧ чиптасини қўлга киритган жамоалар номи маълум бўлиб улгурди. Эрон дастлабки ўйинда Афғонистонни 8:2 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, Тожикистон термаси афғонистонлик футзалчиларни қийинчилик билан 4:3 ҳисобида енгди. Демак, Эрон ва Тожикистон ОЧ йўлланмасини нақд қилди ва улар ўртасида бўлиб ўтадиган бугунги ўйин натижаси ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.

Футзал бўйича ОЧ саралаши

“А” гуруҳи, 3-тур

17 октябрь, сешанба

15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон 

18:00  Туркманистон – Непал

Маълумот учун, Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун курашади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика