UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  3 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  18 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди

Аввал хабар берилганидек, шу йилнинг 1–11 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон термаси “B” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Япония, Тожикистон ва Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Терма жамоанинг “B” гуруҳидаги илк рақиби Жанубий Корея футзалчилари бўлади. Вакилларимиз ўйин олдидан Hsing Wu университетига қарашли спорт мажмуасида машғулот ўтказди.

Машғулот юқори кайфиятда ўтди. Бош мураббий Баҳодир Аҳмедов Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан турли тактик услубларни ишлаб чиқди ва уларни машғулотлар вақтида синаб кўрди.



Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг “В” гуруҳида Жанубий Корея, Япония, Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Гуруҳдаги ўйинлар тақвими қуйидагича:

1 февраль, пайшанба
13:30  Ўзбекистон – Жанубий Корея

3 февраль, шанба
13:30 Тожикистон – Ўзбекистон

5 февраль, душанба
13:30 Ўзбекистон - Япония

Эслатма: Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика