Футзал. Ўзбекистон Осиё чемпионатларида 8-марта совриндор бўлди

Narzulla Saydullayev
11 фев 2018, 15:55
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпеида ўтаётган Осиё чемпионатида бронза медалига эга чиқди.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоа учинчи ўрин учун баҳсда Ироқни пенальтилар сериясида мағлуб этди (4:4, 2:1 пенальтилар серияси) ва ўз тарихида 4-марта қитъа чемпионати бронза медалини қўлга киритди.

Умуман олганда Ўзбекистон футзал терма жамоаси 8-марта Осиё чемпионатида совриндор бўлди. Мамлакатимиз жамоаси 4 марта кумуш медалларига ҳам эга чиққан.

Охирги учта Осиё чемпионатининг барчасида Ўзбекистон совриндор бўла олди. Терма жамоамиз 2014 йил бронза, 2016 йил кумуш медаллари соҳиби бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›