

Кеча Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ушбу йиғин доирасида Марокаш терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Муросасиз ва кескин курашлар остида ўтган ўйинда Марокаш 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Рақибнинг беш голига вакилларимиздан Даврон Чориев дубли ва Акбар Усмонов битта гол билан жавоб қайтарди.
Марокаш - Ўзбекистон 5:3
Голлар: Даврон Чориев 33, 34 Акбар Усмонов 39
Ўзбекистон: Равшан Элибоев, Хушнур Эркинов, Машраб Одилов, Аваз Абдувалиев, Анасахон Раҳматов
Захира: Рустам Умаров, Илҳомжон Ҳамроев, Дилшод Раҳматов, Ҳусниддин Нишонов, Элбек Тўлқинов, Даврон Чориев, Акбар Усмонов, Жавлон Аноров, Суннатулла Жўраев





