Футзал. Осиё чемпионати. Барча чорак финалчилар маълум

Narzulla Saydullayev
6 фев 2018, 18:08
Хитой Тайпеида футзал бўйича Осиё чемпионатида гуруҳ баҳслари якунига етди.

Чорак финалга чиққан барча 8та терма жамоа маълум бўлди.

Ушбу босқичга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси 8 февраль куни Вьетнам билан ўйнайди. Эрон ва Таиланд каби кучли терма жамоалар чорак финалдаёқ тўқнаш келишади.

Ўзбекистон - Вьетнам учрашуви ғолиби ярим финалда Эрон - Таиланд жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.


8 февраль
13:00

Ливан - Ироқ
13:00
Эрон - Таиланд
16:00
Япония - Баҳрайн
16:00
Вьетнам - Ўзбекистон


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia