Футзал. Ўртоқлик учрашуви. Япония - Ўзбекистон 4:4

Narzulla Saydullayev
11 ноя 2015
Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Япония терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Кеча Хосе Мария Мендез шогирдлари Японияга 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйишганди. Бугунги ўйинда жаноговор дуранг ҳисоби қайд этилди - 4:4.

Япония - Ўзбекистон 4:4
Голлар:
Жамолиддин Шарипов (2та), Жавлон Аноров, Артур Юнусов

Ўзбекистон: (дастлабки бешлик) Рустам Умаров, Константин Свиридов, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов.

Захирадан тушганлар: Акмал Хазратқулов, Жавлон Аноров, Даврон Чориев, Андрей Шлема, Илҳом Ҳамроев, Нодир Элибоев, Феруз Фахриддинов, Суннат Куралов, Жамолиддин Шарипов, Дилшод Ирсалиев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси келаси йилнинг 10-21 февраль кунлари Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia