UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  112 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  11 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  20 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Футзал. Ўртоқлик учрашуви. Таиланд МТЖ - "Олмалиқ" 5:1 Янгиликлар

Футзал. Ўртоқлик учрашуви. Таиланд МТЖ - "Олмалиқ" 5:1

Теглар :  ОлмалиқФутзал
Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига йўл олган Ўзбекистон чемпиони "Олмалиқ" кеча Таиланд миллий терма жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди.

Олмалиқликлар расмий сайти берган маълумотга кўра жамоа таркибида фақатгина Хуршид Умаралиев кичик жароҳати сабаб ўйинда иштирок эта олмаган. Ҳужумкор ўйинда таиландликларнинг қўли баланд келди - 5:1. Эътиборга молик томони, Таиланд терма жамоасини айни пайтда испаниялик мутахассис Мигел Родриго бошқармоқда. Ушбу мураббий Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Япония терма жамоасини бошқарган эди.

Ўртоқлик учрашуви

Бангкок, "Sports Authority Gymnasium"

Таиланд МТЖ - "Олмалиқ" 5:1

Голлар: Пхукан 6, Ванлоп 16, Варут 26, Виват 28, Кирати 35 - Андрей Шлема 19


Учрашувдан кейин Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Мигел Родриго ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Олмалиқ" клубига қарши ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим. Биз бор йўғи бир неча кун тайёргарлик кўрдик. Жамоамизда супер юлдузлар йўқ, бу жамоавий ўйинни ривожлантиришимизга хизмат қиладиган омил. Бундай ҳолатда жамоа саноқли ўйинчиларга таяниб қолмайди", - дея таъкидлаб ўтган Мигел Родриго.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика