

Таиланд пойтахти Бангкокда ўтказиладиган мусобақада муносиб иштирок этишни кўзлаган "Олмалиқ" ўз сафига "Ардус" аъзолари Фарҳод Абдумавлонов ҳамда Даврон Чориевларни қўшиб олди. Ҳар икки футзалчи ҳам Александр Петров жамоасига ижара асосида келиб қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" Эроннинг “Тасисат Дарёи” ҳамда Ливан чемпиони “Ал Маядин” клублари билан бирга “B” гуруҳидан жой олган.
Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида "Олмалиқ" жамоасига омад тилаб қоламиз.



