UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  219 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  2 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:2 (матнли трансляция)  21 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

Футзал. Мундиаллар тарихи. Илк бор ўзбек ҳаками ишлаган мундиалда Бразилия пентакампеонга айланди. ЖЧ-2012 Янгиликлар

Футзал. Мундиаллар тарихи. Илк бор ўзбек ҳаками ишлаган мундиалда Бразилия пентакампеонга айланди. ЖЧ-2012

Шу йилнинг 12 сентябридан 3 октябрига қадар Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мундиал формати, иштирокчилари, рамзи ва мезбон. Ўзбекистон ҳам қатнашадиган футзал бўйича ЖЧ-2021 ҳақида батафсил

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бу вакилларимиз учун иккинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб боряпмиз.

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2008. "Қиролнинг қайтиши"


ЖЧ-2012


Мини футбол бўйича еттинчи Жаҳон чемпионати Таиландда ўтказилган. 2012 йилнинг 1-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтган мусобақага Таиланднинг Бангкок ва Накхонратчасима шаҳарлари мезбонлик қилган. Унда Бразилия терма жамоаси бешинчи бор чемпионликни тантана қилган.

Айни шу мусобақадан эътиборан иштирокчи жамоалар сони 20тадан 24тага оширилди. Ўз навбатида, буёғига гуруҳида учинчи ўринни олган жамоаларда ҳам плей-оффга чиқиш имкони пайдо бўлди. Яъни, 6 гуруҳда биринчи ва иккинчи поғонани банд этганларга нимчорак финалда тўртта энг яхши учинчилар ҳам қўшиладиган бўлди. Бу шакл бугунгача ҳам футзал мундиалларида сақланиб келмоқда.

Маркос Сорато бошчилигидаги Бразилия Таиланд ареналарида яна тенгсиз бўлди. ЖЧ-2012нинг "C" гуруҳидан жой олган бразиллар Португалия, Япония ва Ливияга қарши беллашувларда 9 очкони қўлга киритди. Тўплар нисбати - 20:2. Чемпионлар чорак финалда Аргентинани ва финалда Испанияни қўшимча бўлимларда таслим этган. Ҳар икки тўқнашувда ҳам асосий вақт 2:2 ҳисобида тугаган ва Фалькао жамоадошлари экстра таймларда ғалаба тўпини киритишган. Бразилиянинг ЖЧдаги 7та ўйинда киритган ва ўтказиб юборган голлар нисбати 45:8. Шу тариқа, Бразилия катта футболда бўлгани каби мини футболда ҳам пентакампеонга айланди.


Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўша мундиалга чиқиш учун Осиё чемпионати-2012да кураш олиб борган. Афсуски, гуруҳда Қувайт билан бир хил 7 очкодан тўпланган ва тўплар нисбатига кўра биз иккинчи бўлиб қолганмиз. Чорак финалда эса бизни Осиё Бразилияси Эрон кутиб турарди. Форслар терма жамоамизни 6:3 ҳисобида таслим этишган ва ЖЧ орзуси 4 йил кейинга қолдиришга мажбур бўлганмиз. 4 йилдан кейин нималар рўй бергани ҳақида ўзингиз яхши биласиз, бу ҳақда рукнимизнинг ЖЧ-2016га бағишланган кейинги сонида ўқийсиз.

Шахсий совринларга келадиган бўлсак, кетма-кет иккинчи мундиалда асли бразилиялик бўлган Россия терма жамоаси аъзоси тўпурар бўлди. 2008 йил Пули (16)дан кейин бу сафар Эдер Лима 9та гол билан энг яхши тўпурар бўлди. Мусобақанинг олтин қўлқопи италиялик афсонавий кипер Стефано Маммареллага топширилди. Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб эса 7та тўп киритган бразилиялик Нето тан олинган.

"Олтин бутса": Эдер Лима (Россия) 9та гол

"Кумуш бутса": Родолфо Фортино (Италия) 8та гол

"Бронза бутса": Фернандиньо (Бразилия) 7та гол


"Олтин тўп": Нето (Бразилия)

"Кумуш тўп": Кике (Испания)

"Бронза тўп": Рикардиньо (Португалия)


"Олтин қўлқоп": Стефано Маммарелла (Италия)


Мусобақанинг энг чиройли голи: Субҳавут Туенкланг (Таиланд) >>>>> Субҳавутнинг голи


ЖЧ-2012нинг биз учун эътиборли жиҳати тарихда биринчи ва ҳозирча охирги марта футзал мундиалида ўзбекистонлик ҳакам фаолият олиб борган. Бу ФИФА собиқ ҳаками Шуҳрат Пўлатов. Кейинчалик Пўлатов собиқ Ўзбекистон футзал Ассоциацияси ҳакамлар бўлимини бошқарган. Бугунги кунда эса "Пахтакор" клубида фаолият олиб бормоқда.

Чапдан биринчи ҳакам Шуҳрат Пўталов Россия - Соломон Ороллари (16:0) ўйинида.



ЖЧ-2012, Финал

18.11.2012, "Indoor Stadium Huamark", Бангкок

Бош ҳакам: Эктор Рохас (Перу)

Мухлислар: 5685

Испания - Бразилия 2:3 (асосий вақт - 2:2)

Голлар: Торрас 30, Аикардо31 - Нето 25, 50, Фалькао 37

Испания: 1.Кристиан, 12.Хуанхо, 2.Ортиз, 3.Аикардо, 8.Кике, 5.Фернандао, 10.Борха, 4.Торрас, 6.Альваро, 7.Мигелин, 9.Лозано, 11.Лин, 14.Алемао, 13.Рафа.

Бразилия: 1.Гуитта, 2.Тиаго, 11.Нето, 14.Родриго, 5.Рафаэль Рато, 6.Габриэл, 7.Винисиус, 8.Сими, 10.Фернандиньо, 12.Фалькао, 4.Ари, 9.Же, 3.Франклин, 13.Вилде.

Огоҳлантиришлар: Кике, Фернандао - Тиаго, Нето, Ари


Футзал афсонаси Фалькао кўплаб роликларда айланадиган машҳур голларидан бирини айнан мана шу мундиал финалида урган. Бўлиб ҳам жамоаси 1:2 ҳисобида имкониятни бой бераётганда 37-дақиқада урган. ЖЧ-2012 финалидан энг қизиқарли вазиятларни ФИФАнинг ютуб (youtube) платформасидаги расмий саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ЖЧ-2012 финали



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2012

Ўтказилган жойи: Таиланд

Ўтказилган шаҳарлар: 2 (Бангкок, Накхонратчасима)

Ўтказилган санаси: 1 ноябрь - 18 ноябрь, 2012 йил

Иштирокчилар: 24 (6 қитъадан)

Мухлислар ташрифи: 160302 (ҳар ўйинга 3083)

Урилган голлар: 349 (ҳар ўйинга 6.71та гол)

Тўпурар: Эдер Лима (Россия, 9та гол)

Энг яхши ўйинчи: Нето (Бразилия)

Энг яхши дарвозабон: Стефано Маммарелла (Италия)

"Fair-Play" соврини: Аргентина



Совриндорлар

Чемпион - Бразилия

Иккинчи ўрин - Испания

Учинчи ўрин - Италия

Тўртинчи ўрин - Колумбия


Футзал. ЖЧ-2021 ўйинлар тақвими (тўлиқ)

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика