UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  3 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  4 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  30 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3

Футзал. "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг мураббийлар фикрлари Янгиликлар

Футзал. "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг мураббийлар фикрлари

Хабарингиз бор, бугун Фарғонадаги "Само" аренасида футзал бўйича Олий лига баҳсларига старт берилди.

Мусобақанинг очилиш ўйинида Тошкент шаҳринг икки жамоаси "Локомотив" ва "Бунёдкор" клублари ўзаро тўқнаш келдилар ва учрашувда темирйўлчилар 4:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. 

Қуйида ўйин якунида ҳар икки жамоа мураббийлари томонидан билдирилган фикрлар эътиборингизга ҳавола этилади.

Фарҳод Мираҳмедов ("Локомотив" мураббийи) - Янги мавсумдаги биринчи учрашувда иштирок этдик. Янги тўплар берилди. Қолаверса бу паркетда тўп юриши қийин кечди. Нафақат биз, рақиб ҳам қийналди. Тўпни оширишда муаммолар юзага келди. Футзал чемпионатимизда яхши жамоалар кўпайди. "Бунёдкор" таркибидаги ёшлар анча ўсишга эришди. Бизнинг таркибимизда терма жамоа футболчилари бўлишига қарамасдан, рақиб муносиб қаршилик кўрсата олди.

Абдулла Бўриев ( "Бунёдкор" бош мураббийи") - Авваломбор барча футзал мухлисларини мавсумнинг очилиш учрашуви билан табриклайман. Ўйлайманки, чемпионатимиз бу йил анча қизиқарли ва шиддатли руҳда ўтади. Кўп жамоалар деярли бир хил даражада, десам муболаға бўлмайди. Мавсумга тайёргарликни август ойидан бошладик. Тайёргарликни яхши олиб бордик. Ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Бугун мавсумдаги илк ўйинимиз эди. Йигитлар бироз қийналишди. Умуман олганда бир хил ўйин бўлди. Имкониятларидан фойдаланган жамоа ғалаба қозонди. Кейинги ўйинларда бугунги хато ва камчиликларни бартараф этиб ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика