UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  3 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  16 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  28 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  91 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Футзал: Колумбияга кимлар боради? Янгиликлар

Футзал: Колумбияга кимлар боради?

Футзал терма жамоамиз шу йилнинг кузида Колумбияда ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритгач, мундиалга бўлган қизиқиш ҳам ошган бўлиши табиий.

Шу сабабли бу сафарги жаҳон чемпионати ҳақида муҳим фактларни эътиборингизга тақдим этишга қарор қилдик.

Жаҳон чемпионати 10 сентябрь – 1 октябрь кунлари Колумбияда бўлиб ўтади. Баҳслар Калидаги “Колизео Пуэбло” (18000), Букарамангадаги “Колизео Бисентенарио” (8000) ва Меделлиндаги “Колизео Иван Де Беду” ареналарида ўтказилади.

Мундиалда 24 жамоа 6 гуруҳга 4тадан бўлинади. Гуруҳ ғолиблари ва 3-ўрин соҳибларидан 4та энг яхши кўрсаткичга эга бўлгани нимчорак финалга йўлланма олади. Ҳозиргача мундиалда иштирок этадиган қуйидаги жамоалар номи маълум:

Осиё: Эрон, Ўзбекистон, Таиланд, Вьетнам, Австралия
КОНМЕБОЛ: Колумбия, Аргентина, Бразилия, Парагвай
Океания: Соломон ороллари


Африкада қитъа чемпионати апрелда ЖАРда бўлиб ўтади. Унда юқори уч ўринни эгаллаган жамоалар мундиалда қатнашади. КОНКАКАФда эса май ойида Коста Рикада 4 бахтли жамоа аниқ бўлади. Ҳар икки минтақада финал босқичида 8тадан жамоа иштирок этади.

Европада эса саралаш баҳслари алоҳида ташкил этилади. Охирги плей-офф раундида 7 жуфтлик 22 март ва 12 апрель кунлари уй-сафар тизимида тўқнаш келади. Ғолиблар мундиал йўлланмасига эга чиқади. ЖЧ йўлланмаси учун қуйидаги жамоалар тўқнаш келади:

Словения - Испания
Словакия – Украина
Польша – Қозоғистон
Сербия – Португалия
Беларусь – Россия
Голландия – Озарбайжон
Венгрия – Италия


Беҳзод Назаров

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика