Футзал. ЖЧ-2021. Қозоғистон ва Венесуэла муддатидан олдин плей-оффга чиқди + жадвал

Tolibjon Qosimov
17 сен 2021, 11:59
Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

"A" гуруҳида қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси иккинчи турда Литва терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Унда Пауло Фигероа бошқарувидаги Қозоғистон мезбонларни йирик ҳисобда таслим қилган - 3:0. Гуруҳдаги иккинчи қарама-қаршиликда эса Венесуэла терма жамоаси Коста-Рикани минимал ҳисобда енгди. Шу тариқа, бу гуруҳда Қозоғистон ҳамда Венесуэла терма жамоалари муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини нақд қилишди. Сўнгги турда бу жамоалар ўзаро ўйинда гуруҳ ғолибини аниқлаб олишади.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2021

"A" гуруҳи

2-тур, 15.09.2021

Коста-рика - Венесуэла 0:1

"Каунас Арена", Каунас

Гол: Морилло 18

Огоҳлантиришлар: Д.Варгас 30 - Теран 28


Литва - Қозоғистон 0:3

"Каунас Арена", Каунас

Голлар: Тайнан 1, Турсагулов 30, Акбаликов 36

Огоҳлантириш: Бучма 13 (Литва)


"A" гуруҳида 3-тур тақвими

18.09.2021

22:00. Венесуэла - Қозоғистон

22:00. Коста-Рика - Литва

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›