UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  3 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  4 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  3 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  5 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  30 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  11 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3

Футзал. Жавлон Аноров: "Ўзимизга ишонч ортиши учун ғалаба муҳим деб ўйлайман" Янгиликлар

Футзал. Жавлон Аноров: "Ўзимизга ишонч ортиши учун ғалаба муҳим деб ўйлайман"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Қозоғистон терма жамоасига қарши илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Унда қўшниларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз аъзоси Жавлон Аноров интервью берди.

- Дастлаб Январь ойидаги Тошкентда ўтган йиғин ҳақида нима дея оласиз? мураббийлар нималарга кўпроқ аҳамият беришди?
- Январь ойидаги йиғинда мурабийларимиз бизга асосан физик ва тактик жиҳатдан  машғулотлар олиб боришди.

- Осиё чемпионати гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз? Уларни кучли ва кучсиз томонлари нимада?
- Ливан ва қирғизлар билан ўйнаганмиз. Ҳозирги пайтда кучсиз жамоани ўзи йўқ, эшитишимизча улар ҳам қаттиқ тайёргарлик кўришмоқда. Саудия Арабистони ҳали Осиёда қатнашмаган, шунинг учун уларни қандай ўйнашини билмаймиз.

- Ҳозирги жамоамизнинг салоҳияти Осиё чемпионатида қайси ўринни олишга қодир деб ўйлайсиз?
- Худо хоҳласа финалгача боришни олдимизга мақсад қилганмиз. Бизни йигитлар ҳаммаси тайёргарликни энг юқори темпда олиб боришмоқда. Мураббийимиз кўрсатаётган тактикаларни ўзимизга сингдириб бормоқдамиз.

- Пулпис билан анчадан буён ишлаяпсизлар. Унинг бошқалардан ажралиб турадиган томони нимада?
- Пулпис тренеровка пайтида жиддий, у ўзини мутахассислиги бўйича усталиги шундоқ кўриниб туради. Тренеровкадан ташқари ўзимизга ўхшаган инсон, ҳазиллашиб туради.

- Қозоғистон билан иккита ўйин ўтказамиз. Бу ўйинлар бизга қанчалик фойдали бўлади деб ўйлайсиз?
- Қозоғистон билан оддий ўртоқлик учрашуви дея олмайман, чунки биз ўзимизни хатоларимиз устида ишлаяпмиз. Ҳозирдан Осиё чемпионатига тайёргарлик қилаяпмиз, йигитлар ўзига ишончи ортиши учун бизга ғалаба муҳим деб ўйлайман.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика