UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  26 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  19 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  16 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  56 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Футзал. Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистондан кам бўлмаган ҳолда боримизни бердик. Осиё чемпионатида эса янги тарих яратамиз" Янгиликлар

Футзал. Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистондан кам бўлмаган ҳолда боримизни бердик. Осиё чемпионатида эса янги тарих яратамиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кеча ўртоқлик учрашувида Қозоғистон билан куч синашди.

Қозоғистон Европа вакили бўлиб, жаҳон рейтингида 7-ўринда кетмоқда. Биринчи ўйинда дуранг қайд этган вакилларимиз иккинчи баҳсда рақибдан устун келишди. Терма жамоамизнинг 6 та голидан 3 тасига Ихтиёр Ропиев муаллифлик қилди. Биз эса бу ўйин ва Осиё чемпионатига тайёргарлик ҳақида Ропиевга юзландик. 



"Бундан олдин ҳам Қозоғистон терма жамоасига қарши ўйнаганимиз учун тасаввур бор эди. Улар Жаҳонда рейтингда етакчилар қаторида. Кучли терма жамоа ҳисобланарди. Биз ҳам улардан кам бўлмаган ҳолда боримизни бериб ўйнадик. Бу беллашув Осиё Кубогига тайёр ҳолда боришимизга замин яратади. Улардан устун томонимиз шунда бўлдики, бизда ғалабага бўлган ишонч ва иштиёқ кучли эди.

Янги мураббийга бошида мослашиш қийин бўлди. Ўртоқлик учрашувлари ва машғулотларда турли тактик схемаларига мослашдик. Биз ҳар сафар Осиё чемпионатидан медаллар билан қайтганмиз. Бу сафарги мусобақада насиб қилса янги тарих яратамиз",- дейди Ихтиёр Ропиев. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
11 апр 17:14:17
Navbahor_1990
Xar bir uyinni final dep bilinglar
   
10 апр 20:05:48
Тож
Асосийси ишонч ва чемпионлик!
   
10 апр 18:44:33
A1981
Чемпионлик
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика