UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  12 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  10 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1

Футзал. Ўзбекистон Ироқни мағлуб этди ва бронза медалларига эга чиқди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон Ироқни мағлуб этди ва бронза медалларига эга чиқди

Теглар :  футзал
Футзал бўйича Осиё чемпионатининг учинчи ўрин учун ўтказилган учрашуви якунланди.

Ироқ - Ўзбекистон 4:4 (1:2 пен.)

Голлар: Чориев 3, Юнусов 26, 39, Ҳамроев 28.

Ўзбекистон (асосий таркиб): 1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов.

Захирадагилар: 12. Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов


Ироқ: 3-пенальти. ЯНА ҲАЗРАТҚУЛОВДАН СЕЙВ ва Ўзбекистон бронза медали соҳибига айланди! ҚОЙИЛ!

Ўзбекистон: 3-пенальти. Свиридов - ГОЛ!

Ироқ: 2-пенальти. Ҳасан - Ҳазратқуловдан СЕЙВ!!!

Ўзбекистон: 2-пенальти. Нишонов - тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. -

Ироқ: 1-пенальти. Ҳолид - Гол.

Ўзбекистон: 1-пенальти. Абдураҳмонов - ГОЛ!


Асосий вақт якунланди. Навбат экстра таймларга. Йўқ, пенальтилар серияси экан. 

40. 12 сония вақт қолди. Бурчак зарбаси... ЗАРБААААА! Юнусовнинг зарбасига аниқлик етишмади, яна бурчак тўпи...

40. 6-фол. Ироқ дарвозасига дабл пенальти... Свиридовнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

39. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЮНУСОООВВВ! 5 кишилик жамоа тезда гол уришга эришди.

38. Рустам Умаров ўрнига ўйновчи дарвозабон туширилди.

37. Рақиб дарвозабонига нисбатан қоида бузилган кўринади. Посбон жароҳат олди.

35. Гол. Жарима зарбасидан берилган зарба дарвоза устунига тегиб, тўрга кириб кетди. Гол муаллифи Ҳасан Даҳил. 

35. Анасхон Раҳматов қоида бузди. Ироқликлар таймаут олишди. 1 дақиқалик танаффус.

33. Нишонов майдон марказида тўпни эгаллаб олди, рақиб уни чалишга уринди, бироқ Нишонов на йиқилди ва на вазиятдан унумли фойдаланди.

33. Бурчакдан ўйинга киритилган тўп дарвозага йўлланди, Умаров хавфни бартараф этди.

32. Ироқ терма жамоаси футзалчиси ўз жамоасининг 5-фолини амалга оширди. Яна битта керак.

30. Ироқликлар 4 марта қоида бузишди. Агар бу яна 2 бор такрорланса футзалчиларимиз дабл пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишади.

28. ГОООООЛЛЛ! Ҳамроев ҳисобни тенглаштирди. Чориев ва Ҳамроев дарвозабон билан 2га 1 қолишди ва Даврон зарба бермасдан, тўпни жамоадошига оширди. Ҳамроев эса зарбада адашмади. 3:3

27. Ҳамроееееев! Футзалчимиз рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқди, аммо тўпни ўзига ўнглаб олишда хатога йўл қўйди ва голли вазият йўққа чиқди.

26. ГОООООЛЛЛ! Юнусов бурчакдан узатилган тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди, яна иккита гол керак. 

25. Ироқ терма жамоасининг ҳужумлари кўпайиб бормоқда, Рустам Умаров ўз маҳоратини ишга солиб, имкони борича даврозасини қўриқламоқда.

23. Гол. Ироқликлар яна гол уришди. Салим Файсалберган зарба дарвозанинг икки устунига тегди, аммо чизиқни кесиб ўтмади, ҳакамлар эса буни гол деб ҳисоблашди. Афсус!

21. Гол. Волид Ҳолиднинг голи туфайли Ироқ 2:1 ҳисобида олдинган чиқиб олди. Бурчакдан узатилган тўпга Ҳолид зарба берди ва дарвозамиз ишғол қилинди.

21. Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз.


ТАНАФФУС

20. Биринчи бўлимнинг сўнгги сонияларида очиқ ўйин гувоҳ бўлдик. Кетма-кет қарши ҳужумлар, бироқ иккала жамоа ҳам сўнгги зарбани муваффақиятсиз амалга оширишмоқда.

19. Чориев энди хатога йўл қўйди, Рустам Умаров рақиб зарбасини қайтариб, жамоадошларига эътироз билдирди.

18. Ироқликлар ўйинни кучайтиришди. Рақиб прессинг орқали футзалчиларимизни хато қилишга мажбурлашмоқчи.

16. Раҳматовда хатосини тўғирлаб, гол уриш учун имконият бўлган эди, аммо зарбадан сўнг тўп дарвозабон қўлига бориб тушди.

15. Гол... Раҳматов ҳимояда тўпни рақибга олдириб қўйди ва 6-рақамли ироқлик дарвозамизни ишғол қилди. 1:1

14. Жамоамизда тўртлик ўзгарди, дам олишга улгурган футзалчиларимиз энди майдонда фаоллашишади.

13. Ироқликлар таймаутдан сўнг бироз жонлангандек бўлишди ва хатто голга тортувчи вазият ҳам яратишди, аммо ҳужум муваффақиятсиз якунланди.

12. Ажойиб комбинация. Ён чизиқдан ўйналган тўпни қабул қилмоқчи бўлган футзалчимиз уни жамоадошига ўтказиб юборди, Абдураҳмоновнинг зарбаси эса дарвоза устидан ўтиб кетди.

11. Ҳозирча ироқликлар сафида фақат дарвозабон фаол. У жамоамизнинг бир нечта аниқ зарбасини бир амаллаб қайтариб қолмоқда.

10. Зарбааа! Дилшод Раҳматовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Ҳисоб 0:2га етиши мумкин эди.

7. Футзалчиларимиз асосан узоқдан зарба бериб, рақиб дарвозабонига қийинчилик туғдиришмоқда.

6. ЗАРБААА! Юнусовнинг майдон марказидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

5. Ҳамроев ҳужумда тўпни қабул қила олмади, шу сабабли у дарвоза томон зарба бера олмади.

4. Йигитларимиз анча ишончли ўйин кўрсатишмоқда. Рақибларимизнинг ҳужуми қовушмаяпти.

3. ГОООЛЛЛЛ! Даврон Чориев ҳисобни очди! Баракалла азамат! Ака-укалар амалга оширган ҳужум муваффақиятли якунланди.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика