Футзал. Дилшод Раҳматов - энг яхши футзалчи

Tolibjon Qosimov
17 май 2016
Футзал бўйича XX миллий чемпионат ҳам якунига етди.

Ўзбекистон футзал Ассоциацияси тақдирлаш маросимида мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ардус" ҳужумчиси Дилшод Раҳматов 2015-2016 йилги мавсумнинг энг яхши футзалчиси деб топилди. Раҳматов мавсум давомида рақиблар дарвозасини 20 марта аниқ нишонга олди.

Шунингдек, Олий лига бош мураббийлари берган овозга кўра, Искандар Зоитов чемпионатнинг энг яхши ҳаками деб топилди. Барча совриндорларга эсдалик совғаси ва махсус статуэтка топширилди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia