Футзал чемпионати учрашувлари номаълум муддатга тўхтатилди

Alisher
9 июл 2020
Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастури доирасида юртимизда 10 июль санасидан карантин чоралари кучайтирилди.

Республика махсус комиссияси қарорида спорт заллари фаолияти карантин талаблари юшматилгунига қадар тўхтатилиши алоҳида банд сифатида кўрсатилган. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тасарруфидаги футзал  мусобақалари ҳам номаълум муддатга тўхтатилди.


AlisherМуаллиф
Манба: pfl.uz