UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  2 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  8 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  32 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  19 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6

Футзал. “Бунёдкор” машғулоти. ФОТО+Видео Янгиликлар

Футзал. “Бунёдкор” машғулоти. ФОТО+Видео

Футзал жамоаларимиз янги мавсумга тайёргарлик олиб бораяптилар.
Шуни инобатга олган ҳолда мини футбол клубларимизнинг машғулотларини ёритиб боришга ҳаракат қиламиз. Бу борада дастлабки қаҳрамонларимиз Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси аъзолари бўлишди.

Клуб машғулотларни “Бунёдкор” стадиони ҳудудида жойлашган мини футбол залида олиб бормоқда. Машғулотларда қуйидаги ўйинчилар иштирок этишмоқда: Алишер Холмуҳамедов, Аббос Ўлмасбеков, Асомиддин Жалолиддинов, Бахтиёр Умаров, Улуғбек Абдуллаев, Машраб Одилов, Даврон Валижонов, Дилмурод Шавкатов, Абдушукур Ясинов, Лазиз Далиев, Алишер Ибрагимов, Сардор Жабборов, Умид Қодиров, Азамат Комилжонов.

Аввалги мавсумда ҳаракат қилганлардан Асқар Тўлаганов клубни тарк этган, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Бунёдкор” сафида ўтказган Рустам Умаров эса айни пайтда янги тузилган “Олмалиқ” жамоаси таркибида шуғулланмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи “қалдирғочлар”га тегишли, лекин дарвозабон янги мавсумни катта эҳтимол билан олмалиқликлар таркибида бошлайди. Бундан олдинги йилларда жамоанинг ўйновчи мураббийи сифатида ҳаракат қилиб келган ўзбек футзалининг энг ёрқин юлдузларидан бири Абдулла Бўриев эса ўйинчилик фаолиятига якун ясаган эди. Энди у бор эътиборини мураббийлик ишига қаратиши мумкин. Қолган ўйинчилар эса сақлаб қолинган ва улар бу мавсумни ҳам “Бунёдкор” таркибида ўтказишади. Янгиларга келадиган бўлсак, йиғинга чақирилганлардан ҳозирга келиб фақат битта ўйинчи олиб қолинди, бу - Азамат Комилжонов. У билан ҳали шартнома имзоланмаган, ҳаммаси Ассоциация кубогидан сўнг маълум бўлади.

Машғулотлар жараёнига келсак, клуб базасида спорт зали мавжудлиги боис футзалчилар доимий тарзда машғулот олиб боришмоқда. Биз ташриф буюрганимизда спортчилар енгил югуришни тугатиб, чигалёзди машқларини бажаришаётган эди. Ундан кейин тўпсиз бир-бирларини қувиб етиб олишни машқ қилишди, кейин эса гандбол ўйналди. Қўл билан ўйналган ўйиндан кейин эса йигитларнинг тўп билан техникасини оширувчи машқлар берилди. Машғулот жараёнининг сўнггида эса одатий тарзда иккига бўлиниб ўзаро беллашишди.

Бир сўз билан айтганда “Бунёдкор”нинг янги мавсумга тайёргарлик жараёни кўнгилдагидек давом этмоқда, клуб олдига эса бу мавсумда учталикка кириш вазифа қилиб қўйилган.

Қуйида "Бунёдкор" машғулотидан фотогалерея ва видеони томоша қилишингиз мумкин.

П.С. “Бунёдкор” охирги мавсумда чемпионат бронза медаллари учун “Турон-С” билан баҳснинг якунланишига 6 сония қолганда ғалабани  қўлдан чиқаришган эди. Янги мавсумда уларга омад тилаб қоламиз.


сифатли тури


мобил тури


Толибжон Қосимов
оператор: Зоир Турсунбоев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика