

Жиззахдаги "Сўғдиёна" спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган ушбу ўйин соат 19:00да бошланади. Баҳс "Спорт ТВ" орқали трансляция қилинади.
Аввалроқ, футзалчиларимиз ушбу баҳсда оқ рангли либосларда ҳаракат қилишлари ҳақида хабар қилгандик.
Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсдан ташқари Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари 15 ва 17 июль кунлари ҳам Жиззахда ўзаро ўртоқлик ўйинлари ўтказишади.



