

Ушбу йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз Жаҳон чемпионати мезбони Литва терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бугунги баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, мундиал 12 сентябрь куни старт олади. Шуни куни Ўзбекистон терма жамоаси 1-турни Гватемалага қарши ўтказади. Гуруҳимизда Россия ва Миср терма жамоалари ҳам ўрин олган.




