

1 июлдан терма жамоамиз вакиллари йиғинни бошлашди. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан “Бунёдкор” академияси залида олиб борилмоқда. Терма жамоа ўзагини шакллантириш ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футзалчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ушбу йиғинда 18 нафар футзалчини синаб кўрмоқда.
Қуйида машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:








