UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  0 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  0 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  0 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  1 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  6 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  8 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  1 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  1 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7

Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги. ОКМК ва "Сурхон" ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги. ОКМК ва "Сурхон" ғалаба билан бошлади

Кеча, 23 март куни футзал бўйича Ўзбекистон кубоги "C" гуруҳи баҳслари старт олди.

"C" ва "D" гуруҳи баҳслари Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтмоқда.  

"C" гуруҳи, 23 март
ОКМК — DHL 4:2
Голлар: 
Шаҳрам Фахриддинов 3' 13', Хайрулло Солиҳов 8'; Нодир Исроилов 23' (авт) — Алиакбар Байбурин 22'; Жавоҳир Махаматжонов 40'


 
ОКМКга қарши беллашувдан кейин ДҲЛ жамоаси бош мураббийи Жамшид Мажидов таассуротлари билан ўртоқлашди:

"Бугунги рақибимиз жуда кучли эди. Катта тажриба, бой тарихга эга клуб: Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони, Кубок соҳиби бўлган. Айни пайтда ҳам таркибида маҳоратли ўйинчилар кўплиги ўйин тақдирини ҳал этди, деб ўйлайман. Бизда эса таркибимиз асосан ёш ўйинчилардан ташкил топган. Футболчилик фаолиятини тугатган фахрийлар билан уларни уйғунлаштирган ҳолда, маҳоратларини оширишга ҳаракат қилаяпмиз. Шундай бўлса-да, бугун муносиб қаршилик кўрсатдик, деб ўйлайман. Бизни Ўзбекистон кубоги-2025 мусобақасига таклиф этганликлари учун мутасаддиларга ташаккур айтмоқчиман. Мақсадимиз эса гуруҳ босқичидан чиқиш. Бу йўлда бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз".


DHL'га қарши беллашувдан кейин ОКМК жамоаси бош мураббийи Александр Петров таассуротлари билан ўртоқлашди:

"Биринчи ўйин ҳамиша қийин кечади. Қолаверса охирги расмий учрашувимизга ҳам анча вақт бўлганди. Кубок баҳсларида эса яхши биласиз, ҳар қандай жамоа кутилмаган натижаларни қайд этиши мумкин. Бугунги ўйинда гарчи мақсадимизга эришсак-да, хатоларимиз ҳам етарли бўлди. Кейинги баҳсларда уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз".




Шахрам Фахриддинов — ОКМК - DHL учрашуви энг яхши ўйинчиси деб топилди



"Сурхон" — "Қизилқум" 1:0  
Гол:
Шоислом Шобаҳромов 7'
Огоҳлантиришлар: Тимур Садиров 37' Равшан Ражабов 37' (бош мураббий) — Асадбек Юлдашев 25', Азизжон Шахаров 32'
Четлатиш: Шоислом Шобаҳромов 32'



"Сурхон"га қарши беллашувдан кейин "Қизилқум" жамоаси бош мураббийи Равшан Ибрагимов тассуротлари билан ўртоқлашди:

"Бугунги баҳсда бизга омад етишмади. Қолаверса, жамоамиз катта муддатга ўйин амалиётисиз қолиб кетганди. Маълумингизким, бу йил биринчи лига баҳслари ўтказилмади. Фақат машғулотлар билан жамоа ўйинини кучайтириш мушкул. Иккинчи бўлимда биз катта иштиёқ эвазига ташаббусни ўз томонимизга оғдириб олдик. Аммо гол уришга келганда футболчиларимизга маҳорат панд берди. "Сурхон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бизнинг эса олдимизда ҳали бешта ўйинимиз турибди. Демак, вазиятни ўнглаш учун имконият етарли".


"Қизилқум"га қарши беллашувдан кейин "Сурхон" жамоаси бош мураббийи Равшан Ражабов тассуротлари билан ўртоқлашди:

"Учрашув жуда қизиқарли ва томошабоп бўлди. Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати унчалик маромида эмаслиги иккинчи таймда сезилиб қолди. Аммо жамоамиз йигитларига раҳмат. Ғалабали ҳисобни ушлаб қолишни уддалашди. "Қизилқум" жамоасига кейинги баҳсларда омад тилайман. Бугунги рақибимизнинг таркиби ёш, иқтидорли ўйинчилардан ташкил топган. Шу боисдан улар сўнгги сонияларгача курашишди. Бугун омад бизнинг жамоа томонида бўлди. "Сурхон"нинг олдидаги вазифа плей-оффга чиқиш. Шундай экан кейинги ўйинларга жиддийроқ тайёргарлик кўрамиз".



Рамил Алмамедов — "Сурхон" - "Қизилқум" учрашуви энг яхши ўйинчиси деб топилди





"D" гуруҳи, 24 март

15:00 "Локомотив" - ЎзСҚБ
17:00 "Динамо" - "Насаф"

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика