UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  0 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  9 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7

Футзал бўйича ЖЧ. Қозоғистон деярли 10 минг мухлис қўллаб-қувватлаган баҳсда Аргентинадан енгилди ва ярим финалдан қуруқ қолди Янгиликлар

Футзал бўйича ЖЧ. Қозоғистон деярли 10 минг мухлис қўллаб-қувватлаган баҳсда Аргентинадан енгилди ва ярим финалдан қуруқ қолди

Мундиаль чорак финали доирасидаги тўқнашув якунига етди.

Жаҳон чемпионати

1/4 финал

Қозоғистон – Аргентина 1:6 

Тошкент. "Ҳумо Арена". 20:00

Голлар: Даурен Турсагулов 34' – Пабло Таборда 22', Анхель Клаудино 24', Кевин Арриета пенальти 29', Себастьян Корсо 32', Боло Алемани  34', Кевин Арриета пенальти 36'

Қозоғистон (дастлабки бешлик): 2.Игита, 5.Акжол Дарибай, 8.Лео, 12.Даурен Турсагулов, 14.Дуглас Жуниор.

Захира: 1.Нарун Сериков, 3.Арнольд Кнауб, 4.Ринат Турегазин, 6.Абрирассил Абдуманапули, 7.Азат Валиулин, 9.Альберт Акбаликов, 10.Чингиз Ессенаманов, 11.Биржан Оразов, 13.Жаҳангир Рашит.

Аргентина (дастлабки бешлик): 1.Николас Сармиенто, 3.Анхель Клаудино, 6.Себастьян Корсо, 11.Алан Бранди, 14.Пабло Таборда. 

Захира: 12.Кравецки, 2.Лукаас Триподи, 4.Боло Алемани, 5.Агустин Плаза, 7.Матиас Роса, 8.Лусиано Гауна, 9.Кристиан Борруто, 10.Константино Вапораки, 13.Кевин Арриета.

ОгоҳлантиришларАрнольд Кнауб (15), Даурен Турсагулов (16), Биржан Оразов (39).

ЧетлатишДаурен Турсагулов (36).


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ШУ ТАРИҚА ҚОЗОҒИСТОННИНГ МУНДИАЛДАГИ ЮРИШИ ЯКУНЛАНДИ. АРГЕНТИНА ЭСА ЯРИМ ФИНАЛГА ЧИҚДИ! 

39. Биржан Оразов Николас Сармиентога нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

39. Лео Игита ўйин охирига келиб бир қатор хатоларга йўл қўймоқда. 

38. Аргентина тайм-аут олгани маълум қилинди.

36. ГОЛ! Кевин Арриета пенальтини муваффақиятли амалга оширди – 1:6!

36. Даурен Турсагулов тўпни қўли билан ўйнагани учун майдондан четлатилди ва Аргентина пенальти тепадиган бўлди. 

35. Бугунги беллашувни томоша қилиш учун 9350 томошабин келгани эълон қилинди. 

34. ГОЛ! Игитанинг хатосидан сўнг Месси ватандошлари навбатдаги голни урди – 1:5! Катта саҳнада Боло Алемани!

34. ГОЛ! Қозоғистон ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи Даурен Турсагулов – 1:4! 



32. ГОЛ! Дарвозабонсиз ўйнаётган Қозоғистоннинг хатосидан сўнг Себастьян Корсо бўш қолган дарвозани ишғол қилди – 0:4! 

31. Зарбаа! Дугласнинг кучли зарбаси ноаниқ кетиб қолди.

30. Қозоғистон ўйновчи дарвозабон хизматидан фойдаланмоқда, аммо ҳозирча бу самарасиз. 

29. ГОЛ! Кевин Арриета пенальтини голга айлантирди – 0:3!

29. Уууух! Матиас Росанинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Аргентина томони пенальтини текширишни сўради ва улар ҳақ бўлиб чиқди. 

27. ГОЛ! Ессеннамановнинг қўпол хатосидан сўнг Анхель Клаудино ҳисобни оширди – 0:2!  

26. Зарбаааа! Альберт Акбаликовнинг дастлабки зарбасини дарвозабон қайтарди, иккинчиси эса ноаниқ кетди. 

24. Игита майдон марказига яқин ҳудудда тўпни олдириб қўйишига бир бахя қолди. У шерикларидан узр сўраб қўйди. 

22. ГОЛ! Пабло Тадобарданинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб, тўрдан жой олди – 0:1!

21. Иккинчи таймни бошлаб берувчи ҳуштак чалинди! 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффусга чиқамиз. 

20. Лео Игита мухлисларни хурсанд қилиб, олис масофадан зарба берди, сал ноаниқ.



19. Энди Қозоғистон томони тайм-аут сўради. 

17. Зарбаааа! Кристиан Боррутонинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кўриниш касб этди. 

16. Даурен Турсагулов қўполлиги учун огоҳлантирилди. 



15. Зарбаааа! Дугласнинг тепган тўпи рикошет бўлди ва дарвоза устунига тегиб, ташқарига чиқиб кетди. 

15. Арнольд Кнауб қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка олди. Бу пайтга келиб Аргентина тайм-аут олишга қарор қилди. 

13. Уууух! Қозоғистон авжида! Дарибай ва Кнаубнинг кетма-кет зарбалари Сармиенто томонидан қайтарилди. 

12. Лео Игитаааа! Қозоғистонликлар посбониниг кучли зарбасини аргентиналиклар дарвозабони бартараф қилди. 

10. Зарбааа! Леонинг кучли зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтаришга эришди. 

9. Игита ва Биржан Оразов комбинациясидан сўнг аргентиналик ҳимоячи сўнгги паллада тўпни майдонга чиқариб юборди. 

7. Дуглас Жуниор қўполлик ишлатди ва оғзаки огоҳлантирилди. 

5. Зарбааа! Кевин Арриетанинг кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

2. Уууух! Акжол Дарибай ўнг қанотдан ёриб кириб, чап оёқда зарба йўллади, озгина ноаниқ. 

2. Баҳс шиддатли старт олди. Себастьян Корсога тиббий ёрдам зарур. 

1. Учрашув бошланди!

 


- Бутун арена Қозоғистон мадҳиясини баралла куйлади. 

- Учрашув 20:00 да старт олади.

- Бугун "Ҳумо Арена" спорт мажмуаси шунчаки "ёнади"! 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика