UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  18 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  3 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  8 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  5 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Футзал. Биринчи давра якунига етди. “Нефтчи” учинчи ўринда! Янгиликлар

Футзал. Биринчи давра якунига етди. “Нефтчи” учинчи ўринда!

Теглар :  ФутзалНефтчи
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давраси якунига етди. Биринчи даврага 11-тур ўйинлари якун ясади.

Тажрибали футзалчи Фаррух Зокиров мураббийлик қилаётган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби футзалчилари биринчи давра якунига кўра жами 43 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.  Жамоа бугунгача жами 22 та учрашувда майдонга тушиб, 12 бор ғалаба, 7 бор дуранг, 3 марта мағлубият қайд этди. Шу боисдан биз “Нефтчи” футзал жамоаси бош мураббийи Фаррух Зокиров билан биринчи давра якунлари бўйича суҳбатлашдик.


                                   

Жамоанинг ташкил топиши
Ушбу мавсумда бизнинг футзал жамоамиз биринчи бор ташкил топди-деб гап бошлади Фаррух Зокиров.  Айнан ушбу мавсумдан эътиборан Суперлига жамоалари ўртасида ўтказилаётган мамлакат чемпионатида иштирокимизни бошладик. Мавсум бошида “Нефтчи” клуби раҳбарияти бизга совринли ўринлар учун кураша оладиган жамоа тузишимиз ҳақида вазифалар белгилаганди. Шу боис биз таркибимизга футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган ва ҳозирда ўйнаётган тажрибали ўйинчиларни жалб этишга ҳаракат қилдик. Шунингдек биринчи даврадан олдин Фарғона шаҳрида йиғин ўтказиб, ёш иқтидорли футзалчиларни саралаб олдик. Асосий мақсадимиз – Ўзбекистон терма жамоасига ёш иқтидорли футзалчиларни етказиб бериш, чемпионатда совринли ўринлар учун курашадиган жамоа шакллантиришдан иборат.

                                            

Босиб ўтилган йўл  
Жамоани шакллантириб олганимиздан сўнг дастлабки учрашувларимизни ўтказдик. Кутилганидек, натижаларимиз чакки бўлмади. Биласизми, биринчи даврада биз Суперлига футзал жамоаларининг ҳар биридан очко олишга эришдик, 12 та жамоа иштирок этаётган чемпионатда ҳоҳ сафарда, ҳоҳ уйда ўтказилган учрашувлар бўлсин, жамоамиз аъзолари ҳар бир учрашувга фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушишди. Бизда яхши жамоа шаклланди, мана натижаларимиз ҳам буни кўрсатиб турибди. Ҳозирда турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган АГМК футзал жамоаси билан сафарда ўтказилган учрашувлар, Бухоро футзал жамоаси билан ўтган учрашувлар биз учун қийин бўлди. Шунингдек Пахтакор футзал жамоаси билан уйимизда ўтган учрашувда ҳам шогирдларим бир оз қийналишди. Сабаби  ушбу жамоаларда тажрибали футзалчилар жамланган, терма жамоага номзод футзалчилар тўп суришади. Умуман совринли ўринлар учун курашаётган барча жамоалар билан қийин учрашувлар ўтказдик десак бўлади. Бизнинг жамоа кўрсатаётган натижалардан келиб чиқиб, барча футзал жамоалари бизга қарши ўтган учрашувларда жиддий қаршилик кўрсатишди. Такрор айтаман, натижаларимиз ёмон эмас. Биринчи даврада жамоамиз жами 22 та учрашувда майдонга тушиб, 12 бор ғалаба, 7 бор дуранг, атиги 3 марта мағлубият қайд этди.                    

Рақиблар ҳақида
Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган АГМК футзал жамоаси,иккинчи ўринда бораётган Пахтакор футзал жамоалари ҳақида айтадиган бўлсак, бу жамоа футзалчилари жуда тажрибали ҳисобланади. Шунингдек, ушбу жамоалар таркибида Ўзбекистон футзал терма жамоасига номзод, машҳур футзалчилар талайгина. Бундан ташқари ушбу жамоаларга ўз клублари томонидан яратиб берилган шароитлар ҳам аъло даражада, биз буни учрашувлар давомида кўрдик. Биринчи даврада АГМК жамоасини мағлуб этган иккита жамоа бор, биттаси Пахтакор, иккинчиси бизнинг жамоа. Пахтакор футзал жамоаси ўйинчилари учрашув жараёнида ҳар бир яратилган имкониятдан максимал даражада фойдалана олишар экан, бу жамоанинг кўрсатаётган натижалари ҳам шунга мос кўриниш ҳосил қилди. Турнир жадвалида тўртинчи ўринда бораётган Металлург жамоаси билан ўтган учрашувларда бир дуранг, бир мағлубият қайд этдик, ўша бизнинг жамоани мағлуб этган жамоалар ичида Металлург ҳам бор. Биздан энг кўп очко тортиб олган жамоа ҳам айнан Металлург футзал жамоаси бўлди. Шунингдек Бухоро, Насаф футзал жамоаларида ҳам иқтидорли футзалчилар жам бўлганлиги биринчи давра давомида кўзга ташланди.

Иккинчи даврага тайёргарлик хусусида
Футзал салқин об-ҳаво шароитида ўтказиладиган спорт тури ҳисобланади. Шу боис жамоаларга август ойи иккинчи ярмига қадар дам берилди. Орада юзага келадиган катта танаффус вақтида асосан кечки вақтларда йиғин ўтказишни режалаштирганмиз. Ушбу йиғин давомида биз хато ва камчиликларимиз устида ишлаймиз, жамоамизга ёш иқтидорли футзалчиларни жалб этишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, очиғини айтадиган бўлсак, юзага келаган танаффус вақтида биз жамоамиз аъзоларини сақлаб қолишга ҳаракат қилишимиз керак. Чунки бошқа жамоалар қулайроқ таклиф билан чиқиб, бизнинг футзалчиларни ўз таркибларига қўшиб олишга уринишлари ҳам мумкин. Ишонаман, бу борада клубимиз раҳбарияти бизга молиявий томондан кўмаклашади, футзалчиларимизга мукофот пуллари берилади, рағбатлантирилади. Биз “Нефтчи” клуби брендини футзал томонлама ҳам муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз, жамоамиз бу йил совринли ўринлар учун курашса, кейинги мавсумда балки Осиё чемпионатида иштирок этармиз, бунга биз жамоани аста-секин мослаштириб бораяпмиз.  Бизда селекция ишлари ҳам яхши йўлга қўйилган, оралиқ танаффус давомида кўз остимизга олиб қўйган футзалчилар бор, уларни таркибимизга жалб этишга ҳаракат қиламиз.“Нефтчи” футзал жамоасига Қирғизистоннинг “Эрем” жамоасидан йиғин давомида ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича таклиф тушган, ҳозирда улар билан бу масалада музокаралар олиб бораяпмиз. Шунингдек биз эълонлар бердик, йиғин давомида нафақат футзалчилар, балки катта футболда ўйнаган футболчилар иштирокида кичик мусобақалар ташкил этишни режалаштиряпмиз. Бизнинг жамоада ёрдамчи мураббий Бобур Мадаминов билан биргаликда биринчи давра давомида футзал  жамомизни “Бир жамоа-бир оила” кўринишида шакллантиришга, футзалчиларимиз ўртасида аҳилликни ташкиллаштиришга ҳаракат қилдик, қайсидир маънода бунга эришдик. Иккинчи даврда ҳам худди шу кўринишда ишлашни, жамоамиз футзалчилари ўртасида аҳилликни шакллантиришга ҳаракат қиламиз. Фарғонада футзал бўйича яхши жамоа шаклланаётганлигини ҳамма билишини, келажакда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасига номзод футзалчилар жамоамизда бўлишини, умуман олганда куни келиб “Нефтчи” футзал жамоамиз Осиё чемпионатларида муносиб иштирок этиб, халқаро майдонларда юртимиз, клубимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишни истаймиз. Биз бу мақсадлар йўлида астойдил ишлаймиз.          




Клуб

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

АГМК

22

20

0

2

135-41

60

2

Пахтакор

22

16

3

3

94-51

51

3

Нефтчи

22

12

7

3

78-48

43

4

Металлург

22

11

4

7

83-72

37

5

Бухоро

22

10

5

7

90-74

35

6

Бунёдкор

22

8

5

9

80-79

28

7

Насаф

22

7

5

10

82-81

26

8

Локомотив

22

7

4

11

72-91

25

9

Сўғдиёна

22

7

3

12

73-83

24

10

Навбаҳор

22

6

3

13

65-94

23

11

Қўқон-1912

22

6

3

13

86-123

21

12

Қизилқум

22

0

1

21

38-139

1

    

  




Бекзод Толибов тайёрлади.    


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика