UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  3 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  0 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14

Футзал. "B" гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани Янгиликлар

Футзал. "B" гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани

Теглар :  Футзал
Бугун футзал бўйича Осиё чемпионатига бағишланган турнир-олди матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Эрон бош мураббийи Муҳаммад Назем, Иордания устози Салаҳ Абу Жафер, Ироқ устози Ҳаитҳам Аббас ва Хитой бош мураббийи Шан Зхипинг қатнашишди.

Муҳаммад Назем: “Ассалому алайкум. Ўзбекистонга мана шу мусобақани ўтказишда омад тиламоқчиман. Футзал Осиё қитъасида тезкорлик билан ривожланиб бормоқда. Эрон терма жамоаси мусобақада шоу уюштириб беришдан умидвормиз.
Биз Осиё чемпионатида босқичма босқич амалга оширишни истаймиз. Биринчи навбатда гуруҳдан чиқиш ҳақида ўйлаяпмиз. Бизда мусобақада иштирок этиш бўйича яхши тажриба мавжуд. Эрон 10 марта чемпион бўлган. Ўзбекистонга 11-бор қитъа чемпиони бўлиш учун келдик.

Салаҳ Абу Жафер: “Аввало ташкилий қўмитага миннатдорчилик билдираман. Иордания илк бор Осиё чемпионати финал босқичига чиқди. Дебютимизни Ўзбекистондаги мусобақада ўтказамиз. Бу ҳам Иордания терма жамоаси учун ҳам, Иордания футбол Федерацияси учун ҳам катта ютуқ ҳисобланади. Биз Осиё чемпионатига яхши тайёргарлик кўрдик. Ўқув машғулот йиғинлари ва ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Мусобақада гуруҳ босқичидан чиқишга уриниб кўрамиз. Буни уддалаймиз деб ўйлайман.

Ҳаитҳам Аббас: “Энг аввало ОФК ва ЎФФга ташкилий ишларда ёрдам бергани учун, меҳмондўстлик учун катта раҳмат айтаман. Бу мусобақа яхши ҳолатда ўтишига хизмат қилиши шубҳасиз. Асосий мақсадимиз аввало гуруҳдан чиқиш. Бешта жамоа Жаҳон чемпионатига боришини биламиз. Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз. Иордания, Хитой ва Эронни рақиб сифатида ҳурмат қиламиз. Аммо ўз ўйинимизни кўрсатишга уринамиз. Гуруҳдошларимга миннатдорчилик билдираман ва барчага раҳмат айтаман”.

Шан Зхипинг: “Бу мусобақада иштирок этишимиздан хурсандман. Бизга барча шароитларни яратиб берган ОФК ва ЎФФга алоҳида ташаккурларимни билдириб қоламан. Хитой терма жамоаси Осиё чемпионатига 18 январдан бошлаб киришди ва 20 кунча Тошкентдаги қитъа чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўрдик. Мусобақада иштирок этишдан бош мақсад энг аввало гуруҳдан чиқиш ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш”.



- Эртанги ўйинлардан олдин қандай фикрларингиз бор?

Хитой устози: - Учрашувда ғалаба қозонишдан умидвормиз.

Ироқ устози: - Эртага Хитойга қарши ўйнаймиз. Бу жуда кучли жамоа. Тезкор футзалчиларга эга. Бор имкониятимизни ишга солиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Иордания устози: - Иордания Осиёда ўз рейтингига эга бўлмаган жамоа ҳисобланади, Эрон эса Осиёда биринчи рақамли жамоа ҳисобланади. Футзалнинг гўзаллиги шундаки эртага энг кучсиз жамоалардан бири энг кучли жамоага қарши яхши ўйин кўрсатишга уринади.

Эрон устози: - Ҳар бир мусобақада илк ўйин доим қийин кечади. Биз буни яхши тушунамиз. Иорданияга қарши учрашувга бор кучимизни йиғиб тушамиз. Ундан кейин навбатдаги баҳслар ҳақида ўйлаймиз.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика