Футзал. Артур Юнусов жамоаси яна ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
16 дек 2014, 10:19
Озарбайжоннинг “Фенер” футзал клуби мамлакат чемпионатининг иккинчи давра 2-тур учрашувида ҳам ғалаба қозонди.
Аввал хабар берганимиздек, ўтган ҳафтадан ушбу клуб шарафини Артур Юнусов ҳимоя қила бошлади. Ҳамюртимиз дебютини нишонлаган учрашувда “Фенер” Озарбайжоннинг амалдаги чемпиони “Азар”ни йирик 4:0 ҳисобида таслим этганди.  

Кеча ўтказилган ўйинда эса бокуликлар ҳамшаҳарлари “Нефтчи” жамоасига қарши “Абу Арена”да паркетга чиқишди. Қийин кечган учрашувда Артур Юнусовнинг жамоаси 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com