Футзал. Александр Забирадзе: "Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман ва Осиё чемпионатида омад тилайман"

Tolibjon Qosimov
20 ноя 2020, 16:00
Кеча футзал бўйича Ўзбекистон ҳамда Тожикистон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказишди.

Тошкентда ўтган беллашувда вакилларимиз 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан сўнг Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Забирадзе фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши ўйин ўтказдик. Ўзбекистон ҳам кучли терма жамоа. Бундан хабаримиз бор эди. Йигитларга ҳаракат қилишгани учун раҳмат айтаман. Таркибимизда 4-5 нафар асосий ўйинчиларимиз йўқ. Ўйинчиларимиз дастлабки дақиқадан бошлаб охиригача курашишди. Ўзбекистонни эса ғалаба билан табриклайман ва Осиё чемпионатида омад тилайман. Коронавирус, жароҳатлар ва бошқа сабаблар туфайли бир нечта футзалчилар биз билан бирга эмас. Файзали Сардоров ҳам жароҳат олган. Шунингдек Шавкат Ҳалимов, Шарипов, Умид кабилар жамоани кучайтира олади. 

Жамоамдаги ёш футзалчилар ҳақида фақат ижобий фикр билдираман. Ўзларидан яхши тассурот қолдиришди", - дейди Александр Забирадзе.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia