UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  7 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  36 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  4 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  7 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  15 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  17

Футболни зўри бугун бўлади Янгиликлар

Футболни зўри бугун бўлади

Лекин бу кўпчилик кутаётган "Барселона" - "Боруссия Дортмунд" ўйини эмас.

Бу Ўзбекистон Кубоги доирасида кечадиган "Пахтакор" - ОКМК ёки ЕЧЛдан ўрин олган ПСЖ "Астон Вилла" учрашуви ҳам эмас.

Ўйин бизнинг вақт билан 22:15да старт олади ва бунда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистони U-17 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин шунчалик муҳимми, ахир биз ҳам, Саудия ҳам гуруҳдан чиқиб бўлди, қолаверса ҳар икки жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган дерсиз. Лекин ўзим анчадан бери шу учрашувни кутяпман.

Тўғри, дастлабки икки турда ўсмирларимиз чиройли ғалабага эришиб, Таиланд билан Хитойни ютдик. Гуруҳдан чиқишнинг ўзиёқ бизга ЖЧ йўлланмасини берди. Гуруҳдан чиқадиган 1-2 ўринлар U-17 Жаҳон чемпионати чиптасига эга бўлишини ҳам айтиб ўтдик. Бу ўйиннинг биз учун муҳимлиги шундаки, терма жамоамиз кучини Саудия Арабистони фонида кўриб оламиз.
 
Ҳар қанча ривожланмасин Таиланд ёки Хитой футбол мамлакати эмас. Уларда катта пул бўлмаса футболи ҳақида ҳеч ким гапирмайди. Аммо Саудия бошқа олам. Саудия худди бизга ўхшаб азалдан футболни севади. Уларнинг футболини ушлаб турган катта пуллар ёки Саудияга оқиб келаётган юлдузлар эмас, балки футбол қадриятлари.

Саудия Арабистонига Роналду келмаган пайти ҳам футболи зўр бўлган. Уларда тарих бор, мактаб бор, кучли-кучли клублар бор. Ўзбекистон ОФКга аъзо бўлиб Саудиянинг исталган ёшдаги терма жамоасига қарши баҳс олиб боряптики, доим эътиборли ўйин бўлади.

Биз қанчалик футболни яхши ўйнай оламиз, кучли жамоа фонида нималарга қодирмиз? Бизнинг мактаб Осиёдаги кучли мактаблар билан беллаша оладими? Бугунги ўйин шу каби саволларга қисман жавоб берса ажаб эмас.

U-17 жамоаларининг бирламчи мақсади Жаҳон чемпионатига чиқиш ёки Осиё турнирида чемпион бўлиш бўлиб қолмаслиги керак. Бу ёшдаги жамоалар биринчи навбатда футбол ўйнашни ўрганиши лозим. Бу ёшдаги болалар энди катта йўлнинг бошига чиқяпти. Эртага Жаҳон чемпионатига бориб ўйнаган билан ҳам ҳамма бирданига зўр бўлиб қолмайди. Зўр бўлиш учун янада машаққатли йўлни босиб ўтиш керак бўлади.

Терма жамоамиз устози ўйиндан олдин жуда чиройли гапирди. "Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Мен бугунги учрашувда кучни тежаб кейинги баҳс ҳақида ўйламоқчи эмасман. Биз дуранг ҳақида ўйлаётганимиз йўқ, фақат ғалабани кўзлаяпмиз", - дея айтиб ўтди Ислом Исмоилов ОФК сайтига берган интервьюсида.

Худди шу гапни саудияликлар устози Марио Да Сильва ҳам гапирибди. Бу яхши, чунки футболдаги "навбатчи ўйинлар" ҳеч ёқмайди. Агар биз охирги турда Хитой ёки Таиланд билан ўйнаганимизда балки "навбатчи ўйин" деса бўларди. Аммо Саудия Арабистонига қарши ўз кучимизни кўрсатишимиз шарт. Замонавий ўзбек футболи мактаби салоҳиятини қайсидир жиҳатдан бугунги баҳс белгилаб беради.

Вакилларимизга омад ёр бўлсин.

Х.Холиқов

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика