UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  3 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  31 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  2 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  6 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  7

Футболимиз келажаги Янгиликлар

Футболимиз келажаги

Пойтахтимизда маҳаллалар футбол жамоалари ўртасидаги анъанавий “Футболимиз келажаги” турнирининг республика финал босқичи бошланди.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими вазирликлари, Футбол федерацияси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан жами ўн икки маҳалла футбол жамоалари ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида болалар спортини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялашга доимий эътибор қаратилмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларида барпо этилган замонавий болалар спорти мажмуаларида ўғил-қизларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилган.

“Футболимиз келажаги” анъанавий республика турнирининг финал босқичи уч ёш тоифасида – 9-10, 11-12 ва 13-14 ёшли ўғил болалардан иборат маҳалла жамоалари ўртасида ўтмоқда. Жорий йилги мусобақанинг қуйи босқичларида бир миллиондан ортиқ бола иштирок этди. Бу ўтган йиллардагидан анча кўпдир.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика